Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Samsung компанияси бир вақтнинг ўзида икки жойидан букланувчи биринчи планшетини тақдим этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Планшет Galaxy Z Fold Tab номини олган — у компаниянинг бошқа букланувчи қурилмалари линейкаси ғоясини давом эттиради. Samsung’нинг ҳозирда одатдаги смартфонлар ўринини эгалловчи букланувчан Galaxy Z Flip ва бир вақтнинг ўзида ҳам телефон, ҳам планшет вазифасини бажарадиган Galaxy Z Fold 2 қурилмалари мавжуд.

Galaxy Z Fold Tab бошқа Android-планшетларнинг муқобилига айланади — у ҳам катта экранга эга бўлади, бироқ «гармошка» каби бирданига икки жойидан букланади. Эҳтимол, бу каби планшетни куртка ҳамёнида олиб юриш имконияти бўлади.

Galaxy Z Fold Tab планшети ҳақида ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ.

Аввалроқ Хитойнинг TCL компанияси 6,7 дюймга экранини 4,5 дюймга қадар кичрайтириш мумкин бўлган «рулон-смартфон» прототипини намойиш этгани, Xiaomi’нинг букланувчан ва жуда қиммат флагмани — Mi MIX Fold сотувга чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар