Ўзбекистон Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Бу ҳақда Президентнинг 14 апрелдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, университет қуйидагилар учун малакали кадрлар тайёрлайди:
- ИИВ ва Миллий гвардия учун — жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;
- Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
- қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун — қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.
Изоҳ (0)