• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Асрлар юкини кўтариб турган бинолар. 18 апрель — Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни

    Дунё тамаддунида юксак эътирофга сазовор қадимий ҳамда навқирон иншоотлар ўтган асрлардаги аждодларимиз тарихини ва ўзаро алоқаларини ўрганишда муҳим роль ўйнайди. 18 апрель Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни сифатида дунё миқёсида 1983 йилдан буён нишонланиб келинмоқда. Сана муносабати билан «Дарё» Шаҳрисабздаги Оқсарой саройида амалга оширилган реставрациялар ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳар йили ушбу байрамни қўллаб-қувватлаш ва турли тадбирларни ўтказиш ва бутун дунё бўйлаб маданий меросни тарғиб қилиш учун мавзу танланади. 2012 йилда танланган мавзу «Жаҳон мероси» эди. «Жаҳон мероси» конвенцияси эса 1972 йилда амалиётга татбиқ этилган ва биз ҳозирда ушбу конвенция имзоланганлигининг 40 йиллигини нишонланмоқда.

    2021 йилда бу куннинг 40 йиллиги муносабати билан танланган мавзу «Мураккаб ўтмишлар, хилма-хил келажак».

    Ушбу халқаро куннинг мақсади инсониятнинг маданий меросини турли шаклларда ўрганиш ва маҳаллий жамоаларни маданий мероснинг аҳамиятини англашга ундашдир.

    Бу борада бутун дунёдаги тарихий обидаларни асраб-авайлаш ва уларни қайта таъмирлашда ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг роли салмоқлидир. Мамлакатимизда ҳам ЮНЕСКО раҳнамолигида бир қанча реставрация ишлари амалга оширилган. Буларга мисол қилиб қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳридаги Афросиёб тепалигидаги қазишма ишларини, шунингдек, Шаҳрисабздаги Амир Темур барпо эттирган Оқсаройнинг йўлакларидаги кошинларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини келтиришимиз мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2010 йил декабрь ойида турли француз-ўзбек ташкилотлари меҳнати самараси ўлароқ, Франциянинг Дордонг тумани бош кенгаши, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Шаҳрисабз шаҳри ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Ушбу келишувга биноан Франция ва Ўзбекистон ҳукуматларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда ЮНЕСКОнинг кўмаги натижасида 2012—2013 йилларда Оқсаройнинг 3-йўлагидаги турли нақшинкор кошинларни муҳофаза қилиш дастури ишлаб чиқилди, аммо уларнинг барчаси маблағ етишмаслиги сабабли бир вақтнинг ўзида ҳал қилинмади.

    Реставрация Дордонг тумани бош кенгаши, Франция республикасининг ташқи ва Европа ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан молиялаштирилди ва ЮНЕСКОнинг амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши натижасида йўлга қўйилди.

    Франция республикасининг SOCRА тарихий обидаларни муҳофаза қилиш компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида махсус мактаб ташкил этилди. Ушбу мактабнинг асосий вазифаларига француз кураторлари ва ўзбекистонлик мутахассислари (археологлар, музеологлар ва бошқалар) иштирокида турли малака дарслари ташкил этиш, билимларни тиклаш / сақлаб қолиш ва алмашиш каби ўзига хос йўналишлар киради.

    Оқсарой учинчи йўлагининг қайта таъмирлаш ишларининг бошланиши 2012 йил 9 апрелда Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги кунига тўғри келиши ҳам бежиз эмас эди. Қурилиш ишлари ушбу кунда тантанали равишда очилди.

    Маросимда маҳаллий расмийлардан ташқари Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Франсуа Готие, шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси аъзолари Дордонг тумани вакиллари, SOCRА ташкилоти мутасаддилари, Франция делегацияси ҳам қатнашди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Қайта таъмирлаш ишлари бир неча босқичларга бўлиб амалга оширилган:
    • Йўл қопламасида олиб борилган тиклаш ишлари: у ердаги ишни (ўрганиш, олиб ташлаш), шунингдек, яқин атрофдаги Амир Темур музейида олиб борилган тиклаш ишларини ўз ичига олади;
    • Плиткалар: ҳозирги кунга қадар маълум бўлган темурийлар йўлка қопламаларини ўрганиш;
    • Олиб ташланганидан кейин ўтказилган археологик тадқиқотлар. Сарой ертўласини ўрганиш учун ноёб имконият;
    • Плиткани қайта тиклаш: мувофиқлашган асл жойида;
    • Қайта тиклаш учун плиткалар ишлаб чиқариш: ушбу ноёб меросни Оқсарой йўлкаларини мамлакатдан ташқарида маълум қилиш учун унинг нусхалари Шаҳрисабзда тайёрланди ва Францияда намойиш этилиши белгиланди;
    • Плиткаларни ҳимоя қилиш биноси: плиткаларни ҳимоя қилиш учун йўлка устида бино бунёд этилди. Унинг қурилиши плиткаларни тиклаш билан параллел равишда амалга оширилди;
    • Маҳаллий аҳолини хабардор қилиш/алоқа: ишни маҳаллий жамоатчилик, сайёҳлар ва расмийларга маълум қилиш учун тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Қайта таъмирлаш ишларининг якунланиши ва 2014 йил 1 майдаги очилиш маросими

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Оқсарой қайта таъмирлаш ишлари якуни ва уни очилиш маросими 2014 йил 1 майда Шаҳрисабз шаҳар ҳокими, Франция республикаси элчиси, Дордонг тумани бош Кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакиллари (шу жумладан проф. Тимур Ширинов), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти (шу жумладан, фан доктори Абдулҳамид Анарбоев), шунингдек, хорижий делегация вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ушбу тадбирда Дордонг тумани бош кенгашидан Мирей Борд хоним, вице-президент жаноб Франсуа Фурние, Европа ишлари ва марказлашмаган ҳамкорлик бўлими бошлиғи Жоселин Гомард хоним, SOCRА компаниясининг директори жаноб Патрик Палем, реставрация ишлари бўйича фан доктори Селин Оллангие, археология фанлари доктори жаноб Франсуа Поше каби шахслар ҳам қатнашди.

    Маданиятлараро муносабатлар шу тариқа Амир Темур давридаги каби савдо-сотиқдан бошлангани ва Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритганидан буён турли соҳаларда давом этиб келаётгани шу воқеа мисолида ўз исботини топди. Очилиш маросими билан бир қаторда Франсуа Пошенинг ўзбек маданий меросига бағишланган панорамали фотосуратлар кўргазмаси очилди.

    18.04.2021, 14:17   Изоҳ (0)   49096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    18.04.2021, 13:16

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 400 минг нафардан ошди

    18.04.2021, 12:15

    Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 342 кишида касаллик аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    18.04.2021, 10:34

    «Бек-барака» бозорида савдо қилувчи сотувчидан кунлик пул беришни талаб қилиб, буюмларини талон-торож қилган аёллар ушланди

    18.04.2021, 10:13

    Жиззахда сохта дипломга эга 10 та мактаб ўқитувчиси қўлга олинди

    18.04.2021, 09:34

    Учтепада қалбаки 6350 долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс аниқланди

    18.04.2021, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзавтосаноат” Damas заводида ишлаб чиқариладиган янги автомобиль юзасидан изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 13:39

    “Манчестер Сити” Вирцнинг вакиллари билан музокара ўтказган

    Спорт | 14 май, 13:25

    “Рашк ақлдан устунлик қилган”. Сўнгги кунларида малика Диана атрофида нега папарацци кўп бўлган?

    Шоу-бизнес | 14 май, 13:24

    Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка 342 млрд сўмлик зарар етказилди

    Ўзбекистон | 14 май, 13:04

    Трамп ҳибсдаги 200 дан ортиқ венесуэлаликни депортация қилади

    Дунё | 14 май, 12:56

    Исроил Ғазодаги иккита шифохонага зарба берди (видео) 

    Дунё | 14 май, 12:29

    Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 май, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.