• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда махсус интернат ўқувчиси тарбиячи томонидан калтаклангани айтилди. Масъуллар бунга аниқ исбот йўқлигини таъкидламоқда

    Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро ҳудуддаги 13-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида фарзанди муассаса тарбиячиси томонидан калтакланганини маълум қилди. «Дарё» мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мактаб-интернатда бўлиб, ўқувчининг онаси, синф раҳбари ҳамда интернат мутасаддилари билан учрашди.

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи Зуҳра Қаюмованинг таъкидлашича, фарзанди Б.М. 2013 йилда туғилган, туғма ногирон, юрак пороги ва яна бир неча касаллиги бор. Айтишича, ўқитувчи ва тарбиячилари унинг фарзанди устидан доимий шикоят қилиб келган.

    Зуҳра Қаюмова.

    Зуҳра Қаюмова.
    Фото: «Дарё»
    «2020 йил сентябрида ўғлим биринчи синфга бориши керак эди. Ўзингизга маълум, карантин сабаб барча мактаблар ишламади. Январь ўрталарида синф раҳбари телефон қилиб, 18 январдан ўқиш бошланишини айтди. Ҳар куни эрталаб боламни соат 8:00 да мактабга ташлаб, ишдан кейин соат 17:30 да яна қайтиб олиб кетаман. Иложи борича эртароқ олиб кетишга ҳаракат қиламан.

    Мактаб бошланганига бир ҳафта бўлмасдан синф раҳбаридан «Болангиз дарсимга халақит беряпти, ўтирмаяпти. Ҳожатга кўп чиқаркан», деган шикоят туша бошлади. Уларга жавобан уни соғлом бўлмагани учун шу мактабга берганимни айтдим. Ундан кейин мактаб раҳбарияти ҳам менга кўзига зарар бўлиб қолади, деб бошқа мактабга олиб ўтишимни тавсия қилди.

    Шунда ҳам ҳолатни тушунтириб, бу мактабга болам соғлом бўлмаганлиги, ақли заифлиги учун берганимни, кўзи бўйича муаммо бўлмаслигини айтганман. Хулоса сўрашганида, май ойигача Тошкентдан маълумотнома олиб келиб бераман деганман.

    Дарслардан кейин болалар билан тарбиячиси шуғулланар экан. Ётоқхонаси бўлса-да, қолдирмасдан ҳар куни уни олиб кетаман. С. исмли тарбиячи қиз боламни «Кўзи кўрмас экан, доимий етаклаб юриш керак экан», деб камситибди. Ҳақиқатан, ўғлимнинг кўзида птози бор, қовоғи тушган. Қовоғини Тошкентда операция қилиб очтирганмиз.

    Шу боис кўриш қобилияти тушиб кетган. Кўришини тиклаш учун кўзойнак тақиб юради. Тўғриси, бу сўзларни эшитиб роса жаҳлим чиқди. Хафа бўлиб, тарбиячига телефон қилиб: «Боламни камситишга нима ҳаққингиз бор?», деб, ҳолатни тушунтирдим. Хулоса қилди, шекилли, узр сўради. Лекин юзма-юз кўришганда ҳеч қачон бирор нарса демадим», — дейди Зуҳра Қаюмова.

    Онанинг сўзларига кўра, шу кунга қадар деярли кунора фарзандининг турли жойлари кўкариб борган бўлса-да, ҳеч кимга эътироз қилмаган. Лекин сўнгги маротаба мактабдан олиб кетганида боласининг иккала қўли ва баданининг айрим қисмлари кўкариб кетганидан сўнг, профилактика инспектори ва мактаб маъмуриятига чора кўришини сўраб мурожаат қилган.

    Фото: «Дарё»

    Бироқ ҳеч ким бу масала бўйича жиддий шуғулланмаган.

    «Болалар билан ўйнаганда бирор жойга теккан ёки урушган бўлса шунақа бўлгандир, деб эътибор бермасдим. Лекин охирги сафар боламни чўмилтиргани ҳаммомга олиб кирсам, иккала қўли ва бадани кўкариб кетган экан. Нима бўлди деб, синчиклаб қарасам, кўкарган жойлари шишган, бармоқ излари ҳам бор. Боламни ечинтириб, ўзидан «Нима бўлди, ким бунақа қилди?» деб сўрасам, нўноқланиб «Мактаб урди. Опа йўқол, уйингга кет, деди», деган сўзлари билан тушунтирди.

    Шунда миямга биринчи бўлиб С. исмли тарбиячиси келди. Чунки тарбиячиси ҳар жума куни соат 15:00 дан кейин: «Опа, ҳеч ким қолмади, болангизни олиб кетинг», деб тинимсиз SMS ёзиб, телефон қила бошлайди. Ишим борлигини, тугашига олиб кетишимни тушунтирсам ҳам безовта қилаверади.

    Шу куннинг ўзида синф раҳбари ва маҳалламиз профилактика инспекторига экспертиза қилдириш учун ариза ёзиб бердим. Ҳалигача экспертиза жавобини беришмаяпти. Мактаб маъмурияти ҳам тарбиячига нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Тарбиячи урмаган бўлса, унда ким урган? Нега бунчалик бадани ва қўли кўкариб кетган?».

    Ўқитувчи Соҳиба Нажмиддинованинг айтишича, мактабда асосий эътибор болаларни тарбиялаш ва ҳаётга тайёрлашга қаратилган.

    Соҳиба Нажмиддинова.

    Соҳиба Нажмиддинова.
    Фото: «Дарё»

    «Мактабда 2011 йилдан бери бошланғич синф ўқитувчиси сифатида ишлаб келаман. Айни пайтда менга бириктирилган синфда 12 нафар ўқувчи бор. Бу — махсус мактаб. Қаерда ишлаётганимизни яхши биламиз. Бола билим олишни истаса, олаверади, унга ёрдам бериш вазифамиз. Бўлмаса, имкон қадар уларни тарбиялаш ва ҳаётга тайёрлашга эътибор қаратамиз, кўнглига қараймиз.

    Уларга интизомни, дўстлашишни ўргатамиз. Умумтаълим мактабида асосан билим берилса, бизда ўқувчиларнинг ҳолатига қараб ишланади. Айрим болаларимизнинг дарс давомида туриб, хонада айланадиган феъли ҳам бор. Шундай пайтларда қўлидан ушлаб, ўтиринг деймиз. Гоҳида болалар ҳожат чиқариб қўйишади. Индамасдан тозалаб ювамиз, кийимларини алмаштирамиз. Буларни билиб ишга кирганмиз, шунинг учун ҳеч қачон нолимаганмиз», — дейди Соҳиба Нажмиддинова.

    Фото: «Дарё»

    Нажмиддинова ҳолат ҳақида эшитганида ўқувчисининг онасига бирор нарса дея олмагани, синф раҳбари сифатида ўзини сўроққа тутгани, айбдор ҳис қилаётганини билдирган.

    Якшанба куни кечга яқин Зуҳрахон менга қўнғироқ қилиб, ўғлининг қўли кўкариб қолганини айтди. Мен «Биласиз, болаларимизнинг ҳолатини, бирор жойга уриб олдимикан?», дедим. У эса боласининг расмини Telegram орқали юборганини, кўриб хулоса беришимни сўради. Гаплашиб бўлиб, Telegram’ни очиб кўрдим. Қайта телефонлашганимизда боланинг онаси «Опа, бунга нима дейсиз?», деб савол берганди, «Зуҳрахон, бирор нарса дейишга ҳайронман» дедим.

    Тўғриси, ўша пайтда ҳеч қандай жавоб тополмадим. Эртасига, душанба куни мактабга келиб, болаларни бирма-бир қабул қилиб олдим. Ишонқирамай, ўзим ҳам бир кўрай-чи деб, боланинг қўлини очиб кўрдим. Кейин мактабимиз маъмуриятидаги Муножот опага чиқиб, ҳолат ҳақида гапириб, болани олиб чиқиб кўрсатдим. Telegram’даги расмни ҳам ташлаб бердим.

    Ўтган йилда карантиндан олдин С. исмли бола билан ҳам шундай ҳолат юз берганди. У пайтларда ўқувчилар фақат ўзимда бўларди. Ётоқхона ҳам ишламасди, С. исмли тарбиячи ҳам ишламаган эди. Онаси расмга олиб жўнатганида «Билмадим, ташқарида ўйнаётганида уриб олдимикан?», деганимда «Тўғри айтасиз, болам сал шўхроқ, тинмай айланиб юради, шунақа бўлиши мумкин», деб масала ёпилганди.

    Ўқувчиларимнинг ҳолатини билганим учун доим уларга яхши қарашга ҳаракат қиламан. Ҳеч қачон уларга қаттиқ гапирмайман, урмайман. Мана бу ҳолатдан кейин ўзимга келолмаяпман. Синф раҳбари бўлганим учун ўзимни сўроққа тутяпман, айбдордек ҳис қиляпман. Қаерда, қандай бўлган? Наҳотки эътиборсиз қолиб кетган бўлсам, деган саволлар билан ичимни кемиряпман».

    Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Гулнора Асқарованинг айтишича, мактаб енгил даражадаги ақли заиф болаларга мўлжалланган. Айни пайтда муассасада 252 нафар ўқувчи 13 та гуруҳга бўлинган ҳолда таълим-тарбия олади. Дарслар соат 8:30 дан 13:10 гача ўтказилиб, шундан сўнг болалар билан икки сменада тарбиячилар шуғулланади.

    Гулнора Асқарова.

    Гулнора Асқарова.
    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг барчаси дефектолог бўлиб, таълим-тарбия жараёни мактаб маъмурияти ва Халқ таълими бошқармаси томонидан доимий назорат қилиб борилади.

    «Душанба куни синф раҳбари менга чиқиб ҳолатни батафсил айтиб берди. Шу даражада бўлиб кетдими деб, ўз кўзим билан кўриш учун синфга кириб кўрдим. Ҳақиқатан иккала қўлининг билак тарафи кўкариб қолган экан. Кейин қачон, қаерда нима бўлганини суриштирдик. Ҳаттоки, видеокамераларни очиб, жума кунги ёзувларни кўриб чиқдик.

    Ўша куни бир ўқувчи қолган, С. исмли тарбиячи у билан ўтирган экан. Бола унинг атрофида айланиб юрганини ҳам кўрдик. Бу одатий ҳол ҳисобланади. У вақтда йиғлаётган ёки бирор салбий нарса юз берганини кўрмадик. Ҳолат юзасидан синф раҳбари билан ҳам, тарбиячи билан ҳам тегишли тартибда суҳбатлашдик. Бироқ қачон, қаерда бўлганини аниқлай олмадик. Шундай бўлса-да, тарбиячига қаттиқ гапирдик, огоҳлантириш бердик.

    Тарбиячиларнинг иш вақти соат 15:00 дан 21:00 гача. Бошланғич синф ўқувчиларимиз беш кун ўқийди. Айрим ота-оналар совуқ кунларда эртароқ олиб кетишга ҳаракат қилади. Ётоқда қоладиганлар ҳам бор. Ушбу ўқувчимизни ота-онаси ҳар куни соат 17:30 лар атрофида ишдан чиқиб мактабга келиб, олиб кетади. Ўрганиш давомида аниқланишича, бу тарбиячи қизнинг бир айби — ёшлик қилиб, ўқувчини ота-онасига телефон қилиб, «Ҳамма боласини олиб кетди, фақат сизнинг болангиз қолди», деб тезроқ олиб кетиши кераклигини айтган.

    Бу боламизнинг бошқаларга нисбатан нуқсони кўпроқ. Бошида кўзига зиён бўлиб қолармикан деган фикрга ҳам келганмиз. Кўзи юмуқроқ бўлгани учун болани Асакадаги кўзи ожизлар мактабига олиб боришни тавсия қилганмиз. Лекин онаси бизга ҳолатни тушунтиргани учун комиссия хулосаси билан мактабда олиб қолганмиз. Бола ётоқда қолмайди, ҳар куни ота-онаси ёки яқин қариндошлари олиб кетади», — дейди Гулнора опа.

    Суҳбат бошида камерадаги ёзувларни кўриб чиққанини билдирган Асқарова хоним якунда синфхоналарда камера йўқлигини таъкидлади.
    «Ўзингиз биласиз, ҳар бир инсоннинг феъл-атвори ҳар хил. Тарбиячи қизимиз ёмон эмас. Энг кичик бола билан ҳам яхши ишлайди. Аммо негадир шу ўқувчимиз билан муносабатга кириша олмади, чоғи. Боланинг қўли қаерда кўкарган, буни аниқ айтолмаймиз. Куни кеча барча ўқувчиларимиз ички ишлар бўлимига бориб тушунтириш хати ёзиб беришди.

    Синфларимизда камера йўқ, лекин ташқарида бор. Ўқитувчилар ҳаттоки жисмоний тарбия дарсига ҳам қўлидан ушлаб олиб чиқишади. Тарбиячимизни айблай олмаймиз. Чунки аниқ исботимиз йўқ. Боланинг ўзидан сўрайлик десак, бироз ақли заиф бўлгани учун ким, қачон урганини аниқ айтиб беролмайди», — деб ўз фикрини якунлади Гулнора Асқарова.

    «Дарё» мухбири тарбиячи билан ҳам суҳбатлашиб, ҳолат юзасидан саволларга жавоб олишга ҳаракат қилди. Аммо тарбиячи ушбу масала бўйича саволларга жавоб беришдан бош тортди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    18.04.2021, 19:34   Изоҳ (0)   32198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди

    18.04.2021, 18:12

    Бухорода 26 ёшли йигит калтаклангач, вафот этди. Марҳумнинг отаси ўғлини ўлдирган шахсга чора кўрилмаётганини айтмоқда

    18.04.2021, 17:11

    Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    18.04.2021, 16:30

    Сайёҳлар қўлидан сабзи еяётган оҳу: Ўзбекистонда ягона ҳисобланган агроэкотурзонага фотосаёҳат

    18.04.2021, 15:54

    Ўзбекистонда коронавирус, асосан, неча ёшлилар орасида қайд этилаётгани маълум қилинди

    18.04.2021, 15:16

    Ўзбекистонда 19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    18.04.2021, 13:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.