• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 26 ёшли йигит калтаклангач, вафот этди. Марҳумнинг отаси ўғлини ўлдирган шахсга чора кўрилмаётганини айтмоқда

    Бухоро вилояти Бухоро туманидаги мактабларнинг бирида ўлим ҳолати қайд этилди. Марҳумнинг отаси қотил аниқлигини, аммо унга чора кўрилмаётганини айтмоқда. Бу ҳақда суриштирув олиб борган «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, воқеа 2021 йил 26 март куни тумандаги 28-мактабнинг спорт залида содир бўлган.

    Муроджон Ибрагимов.

    Муроджон Ибрагимов.
    Фото: Мустафо Худойбердиев

    Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича Бухоро туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида ҳодиса жойи ва марҳумнинг жасади кўздан кечирилиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган ҳамда ўлим сабаби ва у билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Шунингдек, 8 апрель куни Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми (эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Ўғлимнинг жасадини уйга олиб келсам, томоғининг таги товуқнинг тухумидек шишиб, кўкариб кетган экан. Уриб ўлдирилгани кўриниб турганди. Аммо орадан шунча вақт ўтса ҳамки, ҳеч ким хабар олмаяпти, ҳеч қандай хулоса ҳам айтилмади. Ўғлимнинг қотили аниқ, аммо ҳамма жим турибди. 15 май куни ўғлимнинг тўйи бўлиши керак эди. Ўлимидан уч-тўрт кун олдин фотиҳа тўйини ўтказган эдик», — дейди марҳумнинг отаси Мустафо Худойбердиев.

    Билдирилишича, 26 март куни кечки пайт тумандаги «Гулшанобод» маҳалла фуқаролар йиғини Лоша қишлоғида яшовчи 20-25 нафар йигит ҳудудда жойлашган мактабнинг спорт залида волейбол ўйнаган. 1995 йилда туғилган Муроджон Ибрагимов ўйинга ҳакамлик қилган. Соат тахминан 22:00 да Муроджон ҳамда шу қишлоқда яшовчи 22 ёшли С.Х. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

    «Соат, тахминан, кечки 10 дан ошганди. Биз ўйнаётганда улар четда эди. Муроджон стулчада ўтириб, ҳакамлик қилаётганди. Кутилмаганда улар жанжаллашиб қолди. Одамлар ажратишга улгурмаёқ, улар ёқалашиб кетди. С. Муроджоннинг юз қисмига икки марта урди. Муроджон полга йиқилди, кейин ўрнидан турди, бир-икки қадамча босишга уринди. Йўқ, яна полга узала йиқилди ва қайтиб турмади. Мен тергов жараёнида ҳам қандай кўрган бўлсам, шуни билдирдим. Яширадиган ҳолатмас бу», — деди воқеа гувоҳи, Муроджоннинг ҳамқишлоғи Бекзод Арзиев.

    Мустафо Худойбердиевнинг айтишича, ўғли Муроджон Ибрагимов 26 март куни кечки пайт соат 20:00 да сартарошхонага бориш учун уйдан чиқиб кетган. Сўнг маҳаллада жойлашган 28-мактабнинг спорт залига борган ва волейбол ўйнаётган қишлоқ болаларига ҳакамлик қилган. Ўйин давомида ён қўшниси билан оғзаки тортишган.

    «Қишлоқ болаларининг айтишларича, С. кутилмаган пайтда ўғлимнинг чап тарафидан келиб урган. Ўғлимнинг қотили аниқ. У ўғлимни урганини барча орган ходимлари ҳам эшитиб, билиб турибди. Аммо ишни ёпишга ҳаракат қилишяпти. С. бундан олдин ҳам уч-тўрт кишини уриб, ҳушидан кеткизганди, аммо ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ. С.Х. ўғлимни қасддан уриб, ўлдирган. Ўғлимнинг қотилига жазо борми? У менинг якка-ю ёлғиз ўғлим эди. Менинг энди бу дунёда яшашдан нима мақсадим қолди?!» — дейди ота.

    Марҳумнинг амакиси Абдулла Худойбердиевнинг айтишича, спорт залдаги ҳолатдан ўша ерда бўлган ҳамқишлоқ болаларнинг барчаси хабардор бўлган.

    «Мен ҳам волейбол ўйнаб ўтирган эдим. С. жиянимни уриб, кейин қочиб кетганини ўз кўзим билан кўрдим. Жияним полга йиқилди. С. кўчага чиқиб қочди. Бир бола: ‘Тўйи бўларди. Нега урдинг?’, деганда, ‘У мени сўкди, шунинг учун урдим’, деди’», — дейди Абдулла Худойбердиев.

    28-мактаб директори Мадинабону Сафарованинг «Дарё»га билдиришича, мактабнинг спорт зали кечки пайт маҳалла болалари учун очиб берилган ва бунга 2021 йилнинг 23 март кунидан бошлаб рухсат берилган. Воқеа содир бўлган куни директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ҳамда мактаб қоровули ҳам ўша ерда бўлган ва ҳолатни кўрган.

    «Мен спорт залига кирганимдан ярим соат ўтиб, тўполон бўлди. С. Муроджоннинг юзига урди. Бир пайт қарасам, Муроджон чап томони билан полда ётибди. Касалхонага олиб боргунча, оғзи ва бурнидан қон кетди, афсуски, йўлдаёқ жони узилди», — дейди қишлоқ фуқароси Камол Абдиев.

    Билдирилишича, қишлоқ болалари Муроджон Ибрагимовни зудлик билан касалхонага олиб борган. Бироқ у Бухоро шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига боргунга қадар вафот этган.

    Филиал бош шифокори ўринбосари Қаҳрамон Каримовнинг «Дарё»га маълум қилишича, бемор қабул қилинган ва зудлик билан тиббий-назорат текшируви ўтказилган ва фуқаронинг вафот этгани тўла тасдиқланган. Ички ишлар органлари вакиллари иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, экспертизага жўнатилган.

    «Дарё» мухбири ҳолат юзасидан туман прокуратурасига мурожаат қилиб, ахборот олишга уринди. Мухбир билан боғланган вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари фуқаронинг ўлими юзасидан ҳали экспертиза хулосаси олинмаганини айтиб, хулосани олиш бир ойга қадар давом этиши мумкинлигини билдирди. Бухоро туман прокуратураси терговчиси Шаҳобиддин Исмоилов «Дарё» мухбири билан суҳбатда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

    Марҳумнинг отаси Мустафо Худойбердиев ўғлининг ўлимида қўшниси С.Х.ни айбларкан, унинг қассоблигига, қорамолларни сўйишга тайёрлашдан олдин уларнинг бўйнидан уриб қандай йиқитса, бунда ҳам худди шундай усулни қўллаганига эътибор қаратмоқда. «Қўшнимиз қассоб бола. Бераҳм. Олдин чиқарган ишкалларидан ҳам участка нозирлари хабардор бўлган», — дея такрорлади ота.

    Бухоро вилоят прокуратурасидан маълум қилишларича, ушбу иш бўйича тергов вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    18.04.2021, 17:11   Изоҳ (0)   46974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    18.04.2021, 16:30

    Сайёҳлар қўлидан сабзи еяётган оҳу: Ўзбекистонда ягона ҳисобланган агроэкотурзонага фотосаёҳат

    18.04.2021, 15:54

    Ўзбекистонда коронавирус, асосан, неча ёшлилар орасида қайд этилаётгани маълум қилинди

    18.04.2021, 15:16

    Ўзбекистонда 19 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    18.04.2021, 13:16

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 400 минг нафардан ошди

    18.04.2021, 12:15

    Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 342 кишида касаллик аниқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    18.04.2021, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.