Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида «Милан» 18 апрель, якшанба куни «Женоа»ни қабул қилди.

Фото: Twitter /@Milan

Фото: Twitter /@Milan

Ўйин тезкор гол билан бошланди. 13-дақиқада Анте Ребич ҳисобни очди. 37-дақиқада Маттиа Дестро бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади. Аммо Жанлука Скамакка 68-дақиқага келиб, ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

«Женоа» сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов мазкур баҳсда 74-дақиқада майдонга туширилди.

Ушбу ғалабадан кейин миланликлар 66 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Генуя клуби эса 32 очко билан 13-поғонани банд этган.

А Серия

31-тур баҳси

18 апрель, якшанба

«Милан» – «Женоа» 2:1

Голлар: 1:0 – 13 Ребич, 1:1 – 37 Дестро, 2:1 – 68, автогол Скамакка.

«Милан»: Доннарумма, Кьер, Тео, Томори, Калулу (Диогу Далот, 62), Салемакерс (Браим Диас, 63), Беннасер (Тонали, 74), Чалхонўғлу (Крунич, 88), Кессиэ, Ребич, Рафаэл Леау (Манжукич, 63).

«Женоа»: Перин, Гильоне (Бираски, 57), Масьелло, Гольданига, Стротман (Беҳрами, 83), Радованович, Зайц, Бадель, Кассата (Пандев, 74), Дестро (Пьяца, 57), Скамакка (Шомуродов, 74).

Огоҳлантириш: Гольданига (26).

Изоҳ
Асосий янгиликлар