• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўзга сайёраликлар», Хави, Иньеста ва бошқалар. Ла Лига тарихидаги энг яхши футболчилар

    Испания Ла Лигаси нуфузи бўйича дунёда етакчи ўринларда туриши ҳеч кимга сир эмас. Шунга яраша у ерда барча даврларда энг юқори даражали футболчилар тўп суриб келган. Football Whispers нашри Ла Лига тарихидаги энг кучли футболчилар ҳақида материал тайёрлади. Қуйида ушбу мақола ўзбек тилида тақдим этилади.

    Ладислав Кубала

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рўйхат ўтган асрнинг 50 йилларида порлаган венгриялик футболчи Ладислав Кубаладан бошланади. У 1951 йилда «Барселона»га ўтади. Дастлаб кўпчилик у ҳақида ҳеч нарса билмас эди, боиси у голларни асосан ватанида урганди. Аммо у тезда барча танқидчиларнинг овозини ўчиришга муваффақ бўлади.

    Испаниядаги илк мавсумида у 26 та гол уради ва ҳатто бир ўйинда рақиб дарвозасини еттита марта ишғол қилган ҳола ҳам кузатилган. Дастлабки уч мавсумда Кубала икки марта Испания чемпионлигини ва 3 марта мамлакат Кубогини қўлга киритади. У «Барса»даги фаолияти давомида 280 та гол уради ва 11 та совринга эга чиқади.

    Икер Касильяс

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Касильяс ушбу рўйхатдаги ягона дарвозабон ҳисобланади. Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпионати ғолиби «Реал» сафида 18 ёшида дебют қилган. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабонга айланиш билан бирга мусобақада ҳам ғалаба қозонади.

    Умумий ҳисобда Касильяс «қироллик клуби» сафида 725 та ўйин ўтказган. У шулардан 177 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган. Икер қўлга киритган совринлари қаторига эса учта Чемпионлар Лигаси, бешта Испания чемпионати бош соврини ва иккита Испания Кубогини киритиш мумкин.

    Рауль

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурарнинг бу рўйхатдан тушиб қолиши шунчаки мантиқсизлик бўларди. У «Реал»даги фаолиятини 15 ёшида бошлаган. У «қаймоқранглилар» сафига азалий рақиб «Атлетико» сафидан кўчиб ўтади. Шу тариқа у жамоа тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади, ўзининг дастлабки голини эса айнан собиқ жамоасига қарши ўйинда уради.

    Раулнинг «Реал»даги дебют мавсуми чемпионлик ва шахсий мукофот билан якунланади. У Испаниядаги фаолияти давомида олти марта Испания чемпиони бўлишдан ташқари уч марта Чемпионлар Лигасида ҳам ғалабани тантана қилган.

    Дани Алвес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Дани Алвесннинг Ла Лига тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси эканлиги ҳақида ҳеч ким баҳслашмаса керак. У «Барселона»га кўчиб ўтгач, дарҳол жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчилардан бирига айланди. 2008 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда у «Барселона»га учта Чемпионлар Лигаси бош соврини, бешта Испания Кубоги ва олти марта мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритишда ёрдам беради.

    Умуман олганда, бразилиялик футболчи Ла Лигада 400 дан ортиқ ўйин ўтказган. Алоҳида қайд этиш жоиз бўлган бир жиҳат шуки, у нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам манаман деган олдинги чизиқ вакиллари билан рақобатлаша оларди.

    Франциско Хенто

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хентонинг совринларига назар ташлаган инсон унинг Ла Лига тарихидаги энг яхши ўйинчиларда бири эканига шубҳа қилмайди. У умумий ҳисобда 12 марта Испания чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари Хенто халқаро майдонда ҳам ҳавас қиларли ютуқларга эришган. У олти карра Европа Чемпионлар Кубоги соҳиби ҳисобланади.

    Хенто тезкорлиги билан машҳур бўлиб, у мазкур хусусияти орқали рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб келган. У Ла Лигада 438 марта ўйин ўтказган, барча мусобақаларда эса бу кўрсаткич 650 тага тенг.

    Серхио Рамос

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Серхио Рамос Испания футболи тарихидаги энг буюк ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Уни «Севилья» тарбиялаган бўлса-да, аммо «Реал» тезда ёш истеъдодни ўз таркибига қўшиб олади. Рамос янги клуби сафида садоқатли ўйинчига айланади.

    Харизматик ва ўзига хос футболчи бўлган Рамос майдонда исталган ишни амалга ошириши мумкин. У ҳимояда ўтиб бўлмайдиган қоя бўлиб, марказда ҳам, қанотда ҳам бир хил даражада ўйнай олади. Рамос «Реал» сафида 100 та гол уриб, чемпионат тарихида энг кўп гол урган ҳимоячига айланган. Шунингдек, у Мадрид клуби либоси остида 500 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.

    Хави ва Андрес Иньеста

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Гап бу икки футболчи ҳақида кетганида барча қоидалар четга чиқади. Ҳа, бу бироз бўрттириб кўрсатишдек туюлиши мумкин, аммо бу иккаласини бир-биридан ажратиб бўлмаслиги бор гап. Агар футболчилар биргаликда ўйнамаган бўлганида, уларнинг ютуқлари у қадар таъсирли чиқмаган бўларди. Хави 1998 йилда, «Барселона» Ла Лигада ғалаба қозонган маҳал жамоадаги дебютини ўтказган. 2002 йилда, Андрес Иньеста ярим ҳимояда пайдо бўлгунга қадар бу унинг ягона соврини эди. Ушбу дуэт шу қадар кучли эдики, ўн йилдан ошиқ вақт давомида «Барселона»ни уларсиз тасаввур қилиш шунчаки имконсиз эди.

    Биринчи медалдан ташқари Хави Иньеста билан яна еттита совринга эга чиққан. Уларнинг энг яхши мавсуми 2012/13 йил бўлиб қолди. Ўшанда «Барса» Ла Лигада 100 очко жамғарганди. Хави кетганидан кейин ҳам Иньеста ўйнашда ва ғалаба қозонишда давом этди. Аммо барибир унинг ёнида Хавининг йўқлиги сезилиб турарди. Улар биргаликда тўрт марта Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққан. Хави жамоадан кетгач (2015 йилда), каталонияликлар Чемпионлар Лигасида бирор марта ҳам чорак финалдан нарига ўта олмаган.

    Криштиану Роналду

    Фото: Squawka

    Фото: Squawka

    2009—2018 йилларда «Реал» таркибида ўйнаган Роналду бу давр ичида нафақат ўзи янги босқичга чиқди, балки клубни ҳам янги ғалабалар сари етаклаб, унинг янада оммалашишига беқиёс ҳиссасини қўшди. Испаниялик мухлислар уни ва унинг ёрқин ўйинларини ҳеч қачон унутмаслиги аниқ.

    Роналду «Реал»да ўйнаган кезлари 438 ўйинда 451 та гол урган, бу бир ўйинда битта голдан кўпроқ деганидир. Фақат Ла Лиганинг ўзида футболчи 292 ўйинда 311 гол ва 96 голли узатмани амалга оширган.

    Португалияликнинг ёрдами билан «қироллик клуби» ўзининг кубоклар тўпламини ҳам кенгайтириб олганини алоҳида таъкидлаш жоиз, Чемпионлар Лигасида тўртта, Ла Лига ва Испанияда Кубогида икки мартадан ғалабани тантана қилган. Роналдунинг ўзи эса «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган ва «Олтин тўп»ларининг асосий қисмини шу клуб сафида қўлга киритишга муваффақ бўлган.

    Альфредо ди Стефано

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ла Лига ихлосмандлари Альфредо ди Стефанонинг ажойиб ўйинчилигини инкор этмаслиги аниқ. Қизиғи, аргентиналик футболчи фаолиятининг бошида «Реал»да ҳам, «Барса»да ҳам ўйнаш имкониятига эга эди. Аммо каталонияликлар ди Стефанонинг келажагига ишонмаган ҳолда уни «қаймоқранглилар»га бериб юборади.

    Альфредо ди Стефано ўн йилдан ортиқ вақт давомида Мадридда ўйнади ва у ерда ўз ишининг энг яхшилардан бири эканлигини исботлади. У «Реал» сафида 396 ўйинда 308 та гол уради. Альфредо «Реал»га кетма-кет беш марта Европа Кубогини, шунингдек, саккиз марта Ла Лига ва бир бор Испания Кубогини ютишда ёрдам берган. Шу ўринда ди Стефанонинг икки карра «Олтин тўп» соҳиби бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

    Лионель Месси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ва ниҳоят навбат аргентиналик сеҳргар — Лионель Мессига келди. 13 ёшида «Барселона»га келган болакай йиллар ўтиб, нафақат клубнинг, балки бутун бир футбол тарихидаги энг яхши икки ўйинчининг бирига айланди. Шунчаки ақл бовар қилмас ҳикоя, шундай эмасми?

    10 та чемпионлик унвони ва Роналдудан 150 тага кўпроқ гол. Бу Мессининг Ла Лигадаги натижасидир. У Испания чемпионатининг 2011/12 йилги мавсумида 37 ўйинда 50 та гол уришга эришган. Шунингдек, Месси «Барселона» таркибида тўрт марта Чемпионлар Лигасида ва олти бор Испания Кубогида ғалаба қозонган. Шунингдек, Месси 6 та «Олтин тўп»ининг барчасини «Барселона» таркибида қўлга киритган.

    Манба

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    18.04.2021, 16:14   Изоҳ (0)   29003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қироллик даври: «Реал»нинг Флорентино Перес давридаги энг қиммат трансферлари

    18.04.2021, 14:49

    «Барселона» Испания Кубогини қўлга киритди, Лео Месси эса яна рекордлар қуршовида қолиб кетди

    18.04.2021, 12:42

    YouTube блогер бокс қоидалари бўйича жангда собиқ UFC жангчисини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

    18.04.2021, 12:29

    «Барселона» финалда «Атлетик Б»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Кубогини қўлга киритди, Мессидан дубль

    18.04.2021, 02:29

    ОЧЛ. Отабек Шукуров 90 дақиқа ўйнаган учрашувда «Шаржа» очко йўқотди

    18.04.2021, 01:28

    «Челси» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига чиқди

    17.04.2021, 23:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.