“Пўлат қўл”: афсонавий ўзбек разведкачиси Гитлернинг режасини қандай барбод қилган эди?
Мазкур мақолада Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939-1945)да Гитлер Германиясининг Афғонистон орқали Марказий Осиёга бостириб кириш режасини барбод этган, фашистлар резидентурасига муваффақиятли суқилиб кирган афсонавий ўзбек разведкачиси Баҳром Иброҳимовнинг мураккаб ва жасоратга тўла фаолияти ҳақида сўз юритилади.