Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 31-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 16 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Начо, Ферлан Менди, ярим ҳимоячи Лукас Васкес ва ҳужумчи Эден Азар жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Коронавирус сабаб Рафаэл Варан ҳам мадридликларга ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, ўтган учрашувда қизил карточка олган Каземиро «Хетафе»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
«Хетафе» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 18 апрелдан 19 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Марсело, Альваро Одриосола, Виктор Чуст;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Федерико Вальверде, Иско;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)