Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари яширин лайк босиш функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Улар дунёнинг турли мамлакатларидаги фойдаланувчиларга ушбу ҳисоблагични ўчириб қўйишни таклиф этмоқда, деб хабар беради Esquire.

Фото: Unsplash

Фото: Unsplash

Instagram’нинг аниқлашича, айрим одамлар, айниқса, ёш фойдаланувчилар лайкларни кўрсатадиган функция ўчириб қўйилса ўзини анча хотиржам ҳис қилади ва контентига ишончи сўнмайди. Бироқ ҳамма ҳам ушбу фикрга қўшилмаган: айримлар трендлардан бехабар қолмаслик учун одамларнинг реакцияси ва ўзларлар постини кузатишни хоҳлайди.

Дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, Instagram фойдаланувчиларга лайкларни кўриш ёки кўрмасликни ўзлари танлаши учун имконият тақдим этишга қарор қилди. Ижтимоий тармоқ мазкур функцияни 14 апрель куни синовдан ўтказишни бошлаган, тез орада Facebook ҳам унинг ёнига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Facebook’га қарашли Instagram ижтимоий тармоғи лайкларни яширишни 2019 йилдан синовдан ўтказишни бошлаган эди. Кейинроқ Facebook бу борадаги пилот лойиҳасини Австралияда ишга туширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?