Хитойлик олимлар автоном қувватланиш функциясига эга «ақлли» ойнани яратди. Қурилма шаффоф ёки хира бўла олади. Шунингдек, у қувватланишсиз бир неча кун ишлай олади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ойнанинг энг асосий функцияси — бу у бинога тушадиган ёруғликни ўзгартира олишида. Ойна ультрабинафша ва инфрақизил нурларни блоклаб, шаффоф бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу орқали у қуёш нурлари миқдорини камайтиради.
Бундан ташқари, гаджет механик усулда ва қуёш энергиясидан қувватлана олади. Ойнанинг шаффофлиги битта тугмани босиш орқали ўзгаради.
Таъкидланишича, ойнани TENG — трибоэлектр наногенератор ёрдамида қувватланиши мумкин.
Аввалроқ Хитой, Германия, АҚШ ва Австралиядан бўлган бир гуруҳ муҳандислар ўзларининг янги ихтироси — намликдан, деформация ва чўзилишдан «қўрқмайдиган» ёруғлик тарқатувчи толадан тайёрланган матони тақдим этганди.
Мавзуга доир: Ўз-ўзини қайта тиклайдиган кийим яратилди
Изоҳ (0)