Lada Uzbekistan Largus Cross янги авлод автомобилларининг савдоси бошланганлиги ҳақида эълон қилади.
Lada Largus Cross — универсал автомобиль бўлиб, унда ҳар кунги сафарлар учун ҳам, узоқ саёҳатлар ва иш учун ҳам барчаси муҳайё. У ўз синфидаги учинчи ўриндиқлар қаторига эга, ягона етти ўринли универсал автомобилдир.
Янги Largus Cross замонавий Lada услубидаги ташқи ва ички дизайнга эга бўлиб, ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам ўзгарди. Автомобилнинг олд бампери, капот ва олд қанотлари, радиатор панжараси, ёритиш чироқлари, ғилдирак диск ва ташқи кўзгулари оригинал кўринишга эга. Буларнинг барчаси биргаликда иш ва саёҳатлар учун мос автомобилга савлатли, замонавийроқ ва эътиборни тортадиган кўриниш бағишлайди.
Қулайлик жиҳатидан олиб қараладиган бўлса, янги Largus Cross асбоблар панели ва мультируль, орқа кўриниш камераси, навигацияга эга ва Apple CarPlay/Android Auto сервисларини қувватловчи мультимедиа, кучайтирилган шовқиндан ҳимоя, олд ойна ва орқа ўриндиқларни иситиш тизими, ёмғир ҳамда ёруғлик датчиги, буюмларни сақлаш бўшлиғига эга қўлни қўйиш тиркаги, яхшиланган шакл, янги қопламага эга олд ўриндиқлар, круиз назорат тизими, эргономикаси яхшиланган етти ўринли кенг салонга эга бўлди.
Базавий жиҳозланиш эса янги ускуналар билан бойитилган, масофадан бошқариладиган марказий қулф, йўналиш компьютери ва кундузги юриш чироқлари шулар жумласидандир.
Учинчи қатор ўриндиқларига эга Lada Largus Cross’нинг бошланғич баҳоси – 169 900 000 сўмдан бошланади.
Янги модель ҳақидаги батафсил маълумот lada.uz сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)