• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда қалбаки долларлар эвазига 9 та iPhone 12 сотиб олишга, Наманганда эса қалбаки пулларни банкка ўтказишга уринган шахслар ушланди

    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: ДХХ матбуот хизмати

    Фото: ДХХ матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 доллар бўлган iPhone 12 русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлган ва сотувчига келишилган пул маблағини берган. Бироқ сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб қолиб, пулларини ўз эгаларига қайтарган.

    Қалбаки долларни ўтказиш бўйича ҳийлалари иш бермаган фуқаролар пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиққан.

    ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида тўхтатилган. Текширув давомида улардан қалбаки 10 100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

    Шунингдек, Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи фуқаро Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шериги билан Наманган шаҳридаги акциядорлик тижорат банки ходимининг ишончига кириб, қалбаки пулларни ҳақиқийсига алмаштирмоқчи бўлган. Улар ўзларида мавжуд бўлган катта миқдордаги қалбаки АҚШ долларини унга банкдаги детектор орқали текшириб кўришини, агар қурилмадан ўтса, уларни ҳақиқийсига алмаштириб беришини, эвазига ҳар 1000 АҚШ доллари учун унга 200 доллардан беришларини айтган.

    ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки қонунбузар шахс қалбаки 7050 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириш учун банк ходимига берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Таъкидланишича, ҳар икки ҳолатдаги қалбаки 50 долларлик купюралар хориждан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келинган.

    Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноятлар ишлари доирасида қалбаки хорижий валюталарнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг республикага олиб кирилишига алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Аввалроқ Фарғонада қалбаки 25 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушлангани, Зангиотада қалбаки 5 минг долларни 2,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда қалбаки 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
    • Наманганда 200 дона 100 долларлик қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

    15.04.2021, 19:11   Изоҳ (0)   19663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқонда бозордаги тўловлар оширилганидан норози аёллар автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Ҳокимлик аёлларга «ён босиб», нархларни яна туширди

    15.04.2021, 18:12

    Олмазор ва Юнусободнинг айрим маҳалла ва мавзелари 17 апрель куни 11 соатга электр таъминотидан узилади

    15.04.2021, 18:00

    Ўзбекистоннинг визасиз саёҳат қилиш рейтингидаги ўрни бир поғонага яхшиланди

    15.04.2021, 17:12

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    15.04.2021, 16:46

    Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг Қорасув мавзесида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди

    15.04.2021, 16:34

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

    15.04.2021, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.