Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳукуматининг 13 апрелдаги қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти тайинланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб Алишер Инаков тайинланди. Тайинловга қадар у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган.

Алишер Инаков.

Алишер Инаков.
Фото: ССВ матбуот хизмати

Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган Баҳодир Каримов тайинланди.

Баҳодир Каримов.

Баҳодир Каримов.
Фото: ССВ матбуот хизмати

Ғайрат Исроилов агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг Пенсия таъминоти ва кам таъминланган оилалар масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Ғайрат Исроилов.

Ғайрат Исроилов.
Фото: ССВ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 25 мартдаги «Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ‘Саховат’ ва ‘Мурувват’ интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш белгиланган эди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?