• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон «география — бу тақдир» қоидасидан воз кечишга уринмоқда — Forbes

    Forbes журналининг сайтида Мелик Кайлан томонидан ёзилган «Ғарб Россия ва Хитойга қарши тура олиши учун Ўзбекистонга ёрдам бериши керак» номли мақола эълон қилинди. Мақолада таъкидланишича, сўнгги 200 йил ичида биринчи бор Марказий Осиё ҳеч кимга тегишли эмас, Ўзбекистон эса минтақадаги мамлакатлар занжирида марказий бўғин ҳисобланади.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    «Ипак йўли мамлакатларида, ушбу ‘манзилларъда ўз тақдирини ташқи кучли давлатлар таъсирисиз мустақил ҳал этишнинг реал имконияти пайдо бўлди. Бироқ бу жуда кучсиз имконият ва барча минтақавий ҳамда глобал кучлар бирлашиб, уларнинг ҳимоясига турмаса, бундан мосуво бўлишлари мумкин», — деб ёзади муаллиф.

    Қайд этилишича, Марказий Осиёда ҳукмронликни қўлга киритадиган давлат арзон хом ашёдан эксклюзив фойдаланиш имконига эга бўлади, нефть ва газдан тортиб, олтин ва урангача.

    Шу билан бирга, муаллифнинг фикрича, мазкур минтақадаги мамлакатларга Россия ва Хитой катта таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо «ғарбий бўлмаган ҳукмронликнинг бундай зимистон муҳитида Ўзбекистон келажакка ягона умид бахш этмоқда».

    Муаллифнинг мисол сифатида ёзишича, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Сингапур, Малайзия ёки Ҳиндистон каби Осиё мамлакатларининг моделини ўзида муваффақиятли амалга оширмоқда, бироқ шу билан бирга, қаттиқ экологик ва тарихий мезонларга амал қиляпти.

    «Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларда «маслаҳат марказлари»нинг бутун бошли тармоғини очиб интерфаол бюрократиянинг инновацион шаклини шакллантирди. Одамлар у ерга бориб, адолатсизликдан шикоят қилиши ёки ғарбдаги маҳаллий ўзини ўз бошқариш қўмиталарига ўхшаш жамоатчилик йиғинларида иштирок этиши мумкин. Қонунбузилишлар ва суиистеъмол қилишлар қаерда мавжуд бўлса, одамлар бу ҳақда давлат томонидан ҳеч қандай назорат қилинмайдиган (Хитой ва Россиядан фарқли ўлароқ) ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилади», — дейилади мақолада.

    Бундан ташқари, таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганининг дастлабки икки йилида қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаган, маълум бир савдо блокини яратиш учун Ипак йўли мамлакатларини мустаҳкам бирлаштирди.

    Шу билан бирга, давлат раҳбари бутун дунёдан, шу жумладан, Европа ва АҚШдан Ўзбекистонга инвестициялар кириб келишини кўмаклашади. Бу орқали хорижлик инвесторлар Ўзбекистоннинг позицияси мустаҳкамлигига қизиқиш билдириши ва унинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

    Муаллифнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон «география — бу тақдир» деган қоидадан воз кечишга уринаётган мамлакатга мисол бўла олади. У гегемонликнинг улкан кучлари соясида бўлиб, эркинлик ва мустақилликка интилмоқда.

    «Ғарб ушбу мамлакатнинг муваффақиятини таъминлашга мажбур, ҳеч бўлмаганда совуқ уруш тугаганидан кейин бир неча бор шу каби иттифоқчиларга Москва босим ўтказганида қўллаб-қувватлашдан бош тортганимиз учун ҳам. Бу каби ҳар бир муваффақиятсизлик янги қўрқитишларга олиб келиши муқаррар. Аввалига Россия Грузияни қўрқитди. Бизнинг бунга пассив жавобимиз Россия Украинани қўрқитишни бошлаганига олиб келди. Афсуски, ўтмишдаги айнан шу муваффақиятсизликлар бизни иккиланишга, жасоратимизни тортиб олиб, олдинга қарашга мажбур қилади. Украина ва Тайван муаммоларига оддий ечим топишни истасак, Ўзбекистонни эътиборсиз қолдиришимиз керак эмас», — дейди муаллиф.

    14.04.2021, 16:11   Изоҳ (0)   25960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларига тайёргарликни бошлади

    14.04.2021, 15:58

    Наманганда 5-синф ўқувчисини унинг келинойиси нима сабабдан каналга итариб юборгани маълум қилинди

    14.04.2021, 15:34

    EХҲТнинг амалдаги раиси Анн Кристин Линде Тошкентга келди

    14.04.2021, 14:57

    «Трест-12» Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносини тендерсиз таъмирлаши маълум бўлди

    14.04.2021, 14:09

    Ўзбекистон Маданият вазирлиги «Туркистон» санъат саройига кўчади

    14.04.2021, 13:32

    Хоразмда қизига руҳий зўравонлик қилган ота 5 суткага қамалди

    14.04.2021, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.