Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилгани ҳақида хабар берилган эди. «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати ушбу хурмолар республика бўйлаб муҳтожларга беғараз хайрия қилинаётганини маълум қилди.
Мазкур хурмолар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган эди. «Вақф» фонди расмийсининг «Kun.uz»га маълум қилишича, якунда меваларни аҳолининг заиф қатламларига тақдим этишга қарор қилинган.
Жумладан, хурмолар етим, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган каби инсонлар яшовчи оилаларга улашилмоқда.
Аввалроқ «Вақф» фонди коронавирусдан вафот этган масжид имом-ноибининг оиласига Нукусдан уч хонали уй олиб бергани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)