• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг энг бой одамлари иқлим инқирозига сабаб бўлди — ОАВ

    Яқинда ўтказилган тадқиқот дунёнинг энг бой одамлари ва иқлим инқирози ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб берди. Бу ҳақда Халқаро фанлар кенгашига таяниб Tengrinews хабар берди.

    Фото: Elements.envato

    Фото: Elements.envato

    Барқарор ривожланиш ва кенг кўламли хатти-ҳаракатлар бўйича Кембриж комиссиясининг ҳисоботида таъкидланишича, инсоният иқлим ўзгаришига қарши кураша олиши учун дунё бойлари ўзларининг ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириши керак.

    БМТ маълумотларига кўра, дунёнинг энг бой одамларининг бир фоизи камбағалларнинг 50 фоизидан икки баробар кўп чиқинди ташлайди. Шунингдек, энг бадавлат кишиларнинг беш фоизи 1990—2015 йиллар оралиғидаги чиқинди газларнинг 37 фоизига сабабчи бўлган.

    Кўп миқдорда ёқилғи талаб қилувчи йўлтанламас автомобиллар ва самолётларнинг узлуксиз парвози асосий муаммога айланди.

    Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, чиқиндилар миқдори кўпайиб бораётгани сабабли инсоният нафақат иқлим ўзгаришини жиловлаш бўйича глобал чораларни, балки бой мамлакатлар ва одамлар ортиқча истеъмолни чеклаш бўйича қатъий чеклов чораларини ҳам кўриши керак.

    «Улар энг кўп парвоз қиладиган, энг катта машиналарни бошқарадиган ва иссиқлик талаб қиладиган энг катта уйларда яшайдиган одамлардир. Биз ортиқча истеъмолни камайтиришимиз ва бу ишни табиатга зарар келтирувчи чиқиндиларни энг кўп чиқарувчи элита тоифадан бошлашимиз керак», — деди тадқиқотнинг етакчи мутахассиси, Сассекс университети профессори Питер Ньюэлл.

    Таъкидланишича, Британия иқлим ассамблеяси углерод ишлаб чиқаришга сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатларга қарши курашиш учун бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилди. Улар орасида гўшт ва сут маҳсулотларидан воз кечиш, ҳавони зарарловчи йўлтанламас автомобилларини тақиқлаш ва авиайўловчиларга солиқ солиш каби чоралар бор.

    Шу сабабли, тадқиқот муаллифлари Буюк Британия ҳукуматининг тез-тез парвоз қилувчиларга нисбатан солиқларнинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Шунингдек, улар вазирларнинг бекор қилинганига кўп бўлмаган яшил уйлар қурилиши учун грантлар лойиҳасини қайта тиклаши кераклигини таъкидлади.

    Маълумот учун, иқлим ўзгариши оқибатида қишлоқ хўжалигининг умуммиллий маҳсулдорлиги 1960 йиллардан буён 21 фоизга пасайди. Олимлар бундай пасайиш сўнгги етти йил ичидаги маҳсулдорликнинг ўсишини йўқотиш билан тенглигини айтди.

    Шунингдек, БМТ ҳозир инсониятни ташвишга солаётган муаммолар қаторида иқлим ўзгариши, глобал исишни ҳам санаб ўтди.

    Аввалроқ БМТ бош котиб Антониу Гутерриш шошилинч чоралар кўрилмаса, дунё бўйлаб миллионлаб одам очарчилик ёқасига бориб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берилди. БМТнинг умумий маълумотларига кўра, 2020 йилда жами 88 миллион одам очарчиликдан азият чекди, бу 2019 йилги кўрсаткичдан 20 фоизга кўпроқ.

    Шунингдек, ЮНЕСКО бош директори Одре Азуленинг таъкидлашича, 2030 йилгача дунё 40 фоиз миқдорда сув танқислиги муаммосига дуч келади. Унинг сўзларига кўра, сув танқислиги билан боғлиқ вазият бошқа глобал муаммолар, шу жумладан, пандемия оқибатлари туфайли янада оғирлашади.

    Мавзга доир:

    • Саудия Арабистонида иқлим ўзгаришига қарши кураш учун 10 млрд дарахт экилади
    • Хитойлик олимлар 2100 йилга келиб ёз фасли давомли, қиш эса қисқа бўлишини маълум қилди
    • Тадқиқот: Сўнгги 17 йил ичида дунёдаги ўрмонларнинг учдан икки қисми йўқ қилинган ёки нобуд бўлган

    14.04.2021, 08:20   Изоҳ (0)   12760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Сувайш каналини қарийб бир ҳафтага тўсиб қўйган Ever Given кемаси мусодара қилинди

    14.04.2021, 06:16

    Байден ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

    13.04.2021, 23:22

    Туркияда ҳукуматни танқид қилгани учун ҳибсга олинган собиқ адмираллар озод қилинди

    13.04.2021, 22:33

    БМТ Мьянмада «Сурия сценарийси» такрорланиши хавфидан огоҳлантирди

    13.04.2021, 22:08

    АҚШ Россиядаги элчисини ўзгартирмасликка қарор қилди. Аввалроқ Россия АҚШдаги элчисини чақириб олган эди

    13.04.2021, 21:45

    Туркия пандемия бошидан буён энг қийин даврлардан бирига дуч келди. Мамлакатлар Туркия билан авиақатновларни тўхтатмоқда

    13.04.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.