• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Россиядаги элчисини ўзгартирмасликка қарор қилди. Аввалроқ Россия АҚШдаги элчисини чақириб олган эди

    Россия ўзининг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Анатолий Антоновни Москвага маслаҳатлашувга таклиф қилганига жавобан Вашингтон ўз элчиси Жон Салливанни Россиядан чақириб олиш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Жон Салливан

    Жон Салливан
    Фото: «РИА-Новости»

    Аввалроқ Вашингтон томонидан бундай қарор қабул қилингани ҳақида CNN президент маъмуриятидаги иккита манбага асосланиб хабар берган эди.

    «Россиянинг Антоновни Москвадаги маслаҳатлашувларга таклиф қилиш тўғрисидаги қарорига жавобан элчи Салливанни чақириб олиш ниятимиз йўқ. У ва АҚШнинг бошқа фидойи дипломатлари Россияда олиб бораётган фаолиятнинг ҳар бир куни Америка манфаатлари ва бизнинг икки томонлама муносабатларимизни таъминлаш учун жуда муҳимдир», — деди давлат департаменти Россия ахборот агентлигига.

    CNN АҚШ Россиядаги элчисини алмаштирмаслик қарори билан ўзаро муносабатларда барқарорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини намойиш этаётганини ёзди. Россиядаги вазиятдан яхши хабардор бўлган элчининг мамлакатда қолдирилиши, шунингдек, президент Владимир Путиннинг иқлим ўзгаришига бағишланган конференцияга таклиф қилиниши, АҚШ маъмурияти иложи борича Россия билан ҳамкорлик қилишга очиқ эканидан далолат беради, деб таъкидлади телеканал.

    Салливан 2020 йил февралидан бери АҚШнинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. CNN хабар беришича, президент Жо Байден ҳанузгача элчиларни тайинлаш устида ишламоқда ва кўплаб ўринларни тўлдиришда бир қарорга келмаган.

    Россия элчиси Анатолий Антонов 17 март куни Москвага маслаҳат учун таклиф қилинган эди. Элчи Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида журналистнинг Путинни қотил деб биласизми, деган саволига ижобий жавоб берганидан кейин чақириб олинди.

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги элчининг чақирилишига изоҳ бериб, мамлакатлар «қийин аҳволда бўлган рус-америка алоқаларини тузатиш йўлларини» белгилаши кераклигини айтди. Вазирлик вакили Мария Захарова Москва Россия–Америка муносабатларининг «қайтарилмас таназзулга учрашидан» манфаатдор эмаслигини таъкидлаб, бу масала Антонов билан маслаҳатлашув мавзуси бўлишини айтди. Дипломат 20 март куни АҚШдан жўнаб кетди.

    Москвага келганидан сўнг элчи ҳам Россия Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни «бутунлай тубсизликка тушиб қолишидан» манфаатдор эмаслигини маълум қилган.

    Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, яқин келажакда Антонов Вашингтонга қайтмаслиги мумкин. «Бу эрта-индин ҳал бўладиган масала эмас. Элчининг қайтиш вақти Вашингтон икки томонлама йўлда қандай қадамлар ташлашига қараб белгиланади», — деди вазир ўринбосари Сергей Рябков.

    Унинг сўзларига кўра, Антонов ўзи чақириб олинишига сабаб бўлган Москвадаги маслаҳатларини ҳали тугатмаган. «Кеча у шу ҳафтага режалаштирилган қўшимча учрашувлардан баъзиларини ўтказди», — деди Рябков журналистларга.

    Аввалроқ Bloomberg АҚШ россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориши ва Москвага қарши янги санкциялар киритиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Москва, ўз навбатида, АҚШнинг ҳар қандай душманлик ҳаракатларига жавоб қайтаришини маълум қилган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ ташкилотлари Байденни Путин билан конструктив музокаралар олиб боришга чақирди
    • Жо Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ—Россия муносабатларида кутилаётган «оғир кунлар» ҳақида огоҳлантирди

    13.04.2021, 21:45   Изоҳ (0)   17431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия пандемия бошидан буён энг қийин даврлардан бирига дуч келди. Мамлакатлар Туркия билан авиақатновларни тўхтатмоқда

    13.04.2021, 20:58

    Японияда «Фукусима-1» АЭСдаги таркибида радиоактив моддалар бор сувни океанга тўкишга рухсат берилди. Хитой бунга қарши, АҚШ эса қарорни қўллаб-қувватламоқда

    13.04.2021, 19:47

    Анголада коронавируснинг 34 та мутацияли янги штамми аниқланди, Пентагон организмга коронавирус тушгани ҳақида сигнал берувчи микрочип яратди. Коронахабарлар

    13.04.2021, 16:34

    АҚШда COVID-19 симптомлари пайдо бўлишидан ҳимоя қилувчи дори клиник синовлардан муваффақиятли ўтди

    13.04.2021, 14:08

    Россия Украина чегарасига ва Қримга 40 минг нафардан аскар жўнатгани маълум қилинди. Зеленский Россияни «жиловлаш»да Байдендан ёрдам сўради

    13.04.2021, 11:59

    Францияда касалхона яқинида, АҚШда эса мактабда отишма юз берди, қурбонлар бор

    13.04.2021, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.