Илк маротаба Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Euroasia Insurance суғурта компаниясига миллий ва хорижий валютада — «B2» суғурта молиявий барқарорлик рейтингини (IFSR) берди.
Euroasia Insurance — мулк ва бахтсиз ҳодисаларни суғурталаш бўйича Ўзбекистоннинг кичик, аммо тез ўсиб бораётган суғурта бозоридаги бешинчи йирик компания. Euroasia Insurance мулк, транспорт, кредит хатарларни суғурталашни амалга оширади ва бошқа тижорат, чакана суғурта маҳсулотларини, шу жумладан, 2018 йилда ташкил этилган Euroasia Life шўъба корхонаси орқали ҳаёт суғуртасини таклиф этади.
Таъкидлаш жоизки, Euroasia Insurance суғурта компанияси Ўзбекистондаги биринчи барқарор прогнози билан «B2» рейтинги берилган хусусий суғурта компанияси.
«B2» рейтинги барқарор компаниянинг кучли бозордаги позициясини ва брендини, шунингдек, Moody’s компаниясининг Euroasia Insurance яхши рентабеллигини сақлаб туришини, компания капиталлашувининг босқичма-босқич яхшиланишини, активларнинг сифати эса умуман барқарор бўлиб қолишини акс эттиради.
«Euroasia Insurance рейтингини беришда экологик, ижтимоий ва бошқарув жиҳатлар (ESG) билан боғлиқ хатарларни таҳлил қилишда корпоратив бошқарув сифати ҳам ҳисобга олинган», — дейилади агентлик ҳисоботида.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)