«Милан» А Серия 30-тури доирасида 10 апрель куни кечган баҳсда «Парма»ни мағлуб этди (3:1).
Миланликлар А Серия 2020/21 йилги мавсуми сафар ўйинларида 13 марта ғалабага эришди. Бу орқали жамоа шахсий рекордини янгилади.
Стефано Пиоли жамоаси умумий миқдорда жорий мавсум барча мусобақалардаги сафар ўйинларида 16 бор ғалаба қайд этди. Бу 1992/93 йилги мавсум рекордининг такрорланиши бўлди.
Кейинги сафар ўйинини «Милан» 25 апрель куни «Лацио»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)