Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғонанинг «Истиқлол» клуби Про-Лигадаги иштирокини давом эттира олмаслиги ҳақида ПФЛга билдиришнома билан чиқди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

Фото: «Champion-TV»

Фото: «Champion-TV»
«Истиқлол» футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про-Лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди. Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган.

Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан «Истиқлол» клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: «Хоразм» (1:2), «Динамо» (1:2), «Нефтчи» (0:2), «Оқтепа» (1:3).

«Истиқлол» 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса «Истиқлол» стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.

«Истиқлол»нинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади.

Диёр Имомхўжаев, ПФЛ раҳбари

«Истиқлол» Про-Лига 2020 йилги мавсумида 5-ўринни қўлга киритганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ўзбекистонда аборт: қонуний ва хавфсиз бўлишига қарамай, бу танлов камаймоқда
Дунё
Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди