Вест-хайленд-уайт-терер зотига мансуб Луна лақабли ит ўз саёҳатлари сабаб Instagram юлдузига айланди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Луна олти ёшда. У Швейцариянинг Эндагин туманида яшайди. Ит тез-тез Алп тоғлари бўйлаб сайр қилиб, тоғ чашмаларида чўмилади, қуёшда тобланади, шунингдек, қадимий қалъаларга боради ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилади.
Уй ҳайвонининг Instagram ижтимоий тармоғида аккаунти бор. Унинг обуначилари сони 60 мингга етган. Итнинг мухлислар унинг турли таассуротларга бой ҳаётидан «ҳасад» қилиб, изоҳлар қолдиради.
https://www.instagram.com/p/CNNjfbqhlN8/
«Бу итдан бор нарсанинг ўн фоизи ҳам сенда йўқлигини ҳис қиладиган ҳолат», «Қандай қилиб хасадни бу чатдан чиқариб юбориш мумкин?», «Ҳайратланарли», «Луна, мароқли ҳордиқ чиқар. Яйра, сенга бу ҳаётда омад кулиб боқди», деб ёзади терернинг мухлислари.
https://www.instagram.com/p/CNKynR_BCmA/
Лунага боғлиқ фото ва видеоларнинг ҳар бири тўрт мингга яқин лайк тўплаган.
https://www.instagram.com/p/CNKwhKNJdoz/
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда эгаси билан қўшиқ куйлаётган ит машҳурликка эришгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)