Ўзбекистондаги йирик алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири — «Navruz International Corp.» МЧЖ «Меҳрли юрак» хайрия акцияси бошланганлигини эълон қилади.
Montella Daily 2021 йил апрель ойининг бошидан 30 сентябргача, ичимлик сувининг сотиб олинган ҳар бир донасидан туғма юрак нуқсони (ТЮН) бор болаларда операциялар ўтказиш учун, «Меҳрли юрак» акциясининг расмий ҳамкори — «Меҳрли қўллар» хайрия маркази базасида очилган махсус ҳисоб рақамига 50 сўм миқдорида пул ўтказади.
ТЮН билан касалланган минглаб болалар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайдиган, аммо жуда қиммат турадиган операцияга муҳтож. Montella Daily савдо маркасининг ҳамкори бўлмиш «Меҳрли қўллар» хайрия маркази ТЮН билан касалланган болаларнинг ота-оналари мурожаатларини кўриб чиқади ва Eramed клиникасида болаларнинг даволанишини ташкил қилади. Шу мақсадда +99855 500 03 30 ишонч телефони ишламоқда, шунингдек, аризаларни www.mehrliyurak.uz веб-сайтида ҳам қолдириш мумкин.
«Меҳрли қўллар» хайрия марказига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева раҳбарлик қилади.
Ногирон ота-оналар билан бўлган шахсий муносабатлар тарихи, «Қўл билан сўзловчилар» жамғармасидаги қулоғида ва кўз-қулоқ нутқида нуқсони бор инсонлар билан ишлашнинг йигирма йиллик тажрибаси ҳамда «Меҳрли қўллар» хайрия марказидаги раҳбарлик тажрибасига эга бўлган Раъно Шодиева ТЮН бўлган болаларга ёрдам берувчи «Меҳрли юрак» акциясининг амбассадорига айланди.
Montella Daily сизни чорлайди: «Бизга қўшилинг! Ахир яхшилик қилиш осон, ҳатто ҳар куни ҳам».
Болаларга соғлиқ туҳфа этиш учун сиз ҳам меҳрли юраклар армиясига қўшилинг! Акцияда 0,33 ва 0,5 миллилитр ҳамда 1—1,5 литр ўлчамдаги, ёрлиғида «Меҳрли юрак» логотипи билан акция ҳақида маълумот берилган Montella Daily ичимлик суви маҳсулотлари иштирок этади.
Кўпроқ маълумотлар ва компаниянинг ҳисоботлари www.mehrliyurak.uz веб-сайтида.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)