• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Сиз футболни кимгадир миннат қилиб томоша қилсангиз, яхшиси тўхтатинг». Диёр Имомхўжаев «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан кейинги воқеалар ҳақида

    Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Суперлига 5-тури доирасида кечган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейинги ҳолат ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, ўйин якунланиб бораётган бир вақтда учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаров видеотакрорлардан кейин «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Драган Черан голга айлантирди ва бу орқали «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади. Ҳакамнинг бу қарори стадионга йиғилган наманганлик мухлисларни жунбишга келтирди.

    Томошабинлар ўйин якунлангач ҳакам ва «Пахтакор» футболчилари томон турли буюмларни улоқтирди. Бундан ташқари стадион атрофида минглаб ишқибозлар тўпланиб, ўз норозилигини намойиш қилди.

    Қабиҳ сўзларни эшитаётганимизга икки кун тўлди. Жамоам бунга муносиб эмас. Ҳакамлик учун ким жавобгар ўзи демайман, футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?

    Хунук иш «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинидагина бўлмади. Ҳеч бир сабабсиз Наманганда «Сўғдиёна», «Насаф» клубларига қарши ўйинларда ҳам стадионга нарсалар отилганди. Тезлик учун жарима ошганида аюҳаннос соладиган кишилар бўлади, аслида тезликни оширмаганлик учун жарима йўқ. Клуб огоҳлантирилганда аюҳаннос солганларга ҳам шу гап. Афсуски, йил бошидан буён бундай хунук ишлар Намангандан бошқа ерда кузатилмади.

    Холисликни, адолатни талаб қилаётган томон бир неча миллисониялари юлиб олинган видеоларни тарқатишга уялаётгани йўқ. Биз маълум доира кишилар кўнгли учунгина ишламаймиз. Жарима ёки қарорларни биз ўйлаб топаётганимиз йўқ. ОФК ҳам, УЕФА ҳам, ФИФА ҳам шундай ишлайди. Буни билиш учун албатта халқаро майдонда ўйнаш шарт эмас. Биз истардик «Навбаҳор» халқаро аренада Ўзбекистон номидан иштирок этишини.

    Маълум доира телефон рақамларни қандай тарқатаётгани, одамларни нималарга даъват этаётгани, одамлар бизни бўралаб ҳақорат қилганликлари борасидаги скринларни гуруҳларга фахр билан тарқатаётганларига гувоҳмиз. Бундай кишиларнинг холислик ҳақидаги иддаолари ўзлари учун сийлов. Биз бундай тарбия кўрмаганмиз.

    VAR «Локомотив» стадионида «Локомотив» дарвозасига 2 та пенальти қўйганида қачонгача пойтахт клубларига ёрдам берасан деган ҳайқириқлар қулоққа чалинмади. VAR бўлмагунича ҳакамлар бизни синдиради деган фикрларни энг кўп ўшалар айтди ва уларнинг ўйинларида VAR энг кўп ишлади. Бироқ ҳақиқатга тик боқишга келганида вазият ўзгармоқда. Чунки айрим клублар мухлислари ҳакам уй учрашувларида уларга ёрдам берилишига ўрганиб қолди. Биз эса аввалги ишлар учун жавоб беришимизга тўғри келяпти. Чунки ҳисоб беряпмиз, одамларни эшитяпмиз, ўсяпмиз. Буни суиистеъмол қилаётганлар, катта канал ёки гуруҳларда қасддан провокация қилаётганлар қонун олдида вақти келиб жавоб беради. Адолатни нафақат сиз, балки биз ҳам талаб қилишни биламиз.

    Биз стадион тўлаётганидан албатта хурсандмиз. Шунинг учун ҳеч қачон ўтмаган кубок финалларини Наманганда ўтказяпмиз. Терманинг халқаро ўйинлари Наманганга берилди. Бунинг жавобини ҳам кўряпмиз. Шундан кейин ким расмий ўйинни сизга ишонади? Халқаро ҳакамни шу кўйга солмаслигингизга ким кафолат беради? Агар стадион фақатгина шундай кишилар билан тўлса ва сиз футболни кимгадир миннат қилиб томоша қилсангиз, яхшиси тўхтатинг. Бизга инсонлар керак, ким нима деса оғиб кетадиганлар эмас. Барибир тўла стадион пули тўлиқ касса қилинаётгани йўқ. Чунки кассага ишонилса, Ганага қарши ўйинини ҳам 20 минг эмас, 13 минг киши кузатган, сиз ҳақиқатни шундай масалаларда аввал талаб қилинг.

    Наманганлик дўстларимиз, наманганлик адекват инсонларимиз билан доим биргамиз, ишонамизки, улар биздан хафа бўлишмайди. Бироқ бугун телевидение ходимлари Наманганда футбол учрашувларини олишдан ҳайиқиб қолди, уларнинг кўпчилиги Наманганга бормоқчи эмас. Аслида эса «Навбаҳор» мухлисларининг асл гўзаллигини ҳам ўша телевидение бутун дунёга кўз-кўз қилганди. Футбол ҳакамлари Наманганга бормоқчи эмас. Чунки уларнинг ҳам ўз оиласи бор, улар ҳам кимнингдир отаси, фарзанди. Биз ҳам ўз комиссарларимиз ҳаёти, хавфсизлиги учун жавобгармиз. Япониялик рефери бутун бир миллат жамоасининг тоза голини инобатга олмаган кунларда ҳам ҳакамни қувлаган ёки унга тош отган эмасмиз, афсуски бугунгилар орасида мана шундайлари ҳам бор.

    Фикримни ҳақорат ила кўп сўрашибди: ҳакам тўғри ва яхши ишлади! «Пахтакор»нинг «Металлург»га қарши ўйинида эса нотўғри ишлади, бунинг жавобини беряпти. Агар Норсафаров дипломат бўлганида, 11 метрлик жарима бермасди. Биз эса ундан дипломат бўлишни эмас, профессионал бўлишни талаб қиляпмиз. Гапим кимгадир ёқиши шарт эмас. Ўзи ҳаммасини кўриб турибди. Ҳақоратлар учун чин дилдан хафаман, ҳайф сиздек тарбиясиз кишиларга.

    Диёр Имомхўжаев, ПФЛ раҳбари

    Мавзуга доир:

    • «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан кейинги тартибсизликларда қатнашган етти нафар фуқаро жавобгарликка тортилди
    • Наманганча мухлислик. «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинидан кейин тартибсизликлар юзага келди, ЎзМТРКга тегишли автомобиль мухлислар «ҳужум»ига учради (видео)
    Шунингдек, Имомхўжаев «Навбаҳор» жамоасининг статистикаларини келтириб ўтди.
    Келинг, халқаро майдонда ўйнашига фақат ҳакамлар халал бераётгани айтилаётган «Навбаҳор» клуби статистикасига эътибор қиламиз.

    Техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «Навбаҳор» Суперлиганинг 9-жамоаси. Кетма-кетликда «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Қизилқум», ОКМК, «Насаф», «Андижон», «Металлург» клублари ундан олдинда.

    Тўп ошириш самарадорлиги бўйича «Навбаҳор» Суперлигада яна 9-жамоа. «Пахтакор», «Локомотив», АGMК, «Насаф», «Бунёдкор», «Металлург», «Андижон» ва «Қизилқум» ундан олдинда.

    Ўйин тезлиги бўйича «Навбаҳор» 6-жамоа. «Пахтакор», ОКМК, «Насаф», «Бунёдкор», «Локомотив» унда олдинда.

    Тўпни ушлаб туриш борасида «Навбаҳор» 9-жамоа. «Локомотив», «Пахтакор», «Андижон», «Бунёдкор», «Қизилқум», «Насаф», «Металлург», ОКМК ундан олдинда.

    Яккакурашлардаги устунлик борасида «Навбаҳор» 13-ўринда. Фақатгина «Машъал» ундан ёмонроқ натижа қайд этган, қолган клублар устунроқ.

    Стандарт вазиятлар самарадорлиги бўйича «Навбаҳор» 7-ўринда. ОКМК, «Сурхон», «Қизилқум», «Қўқон-1912», «Андижон» ва «Сўғдиёна» олдинда.

    Дарвозага берилган зарбалар самарадорлиги бўйича «Навбаҳор» 13-ўринда. Фақатгина «Қўқон-1912» ундан ортда, қолган ҳамма олдинда.

    Рақиб узатмасидан кейин тўпни эгаллаб олишда «Навбаҳор» 9-ўринда, тўпни илиб кетиш бўйича 9-ўринда, тўпни олиб юришда 7-ўринда. «Навбаҳор» қоида бузиш бўйича лиганинг 4-жамоаси. Ва фақатгина алдамчи ҳаракатларда «Навбаҳор» лигада етакчи. 57 та шундай ҳаракатнинг 44 таси аниқ чиққан. Аммо бу билангина катта ғалабаларни қўлга киритиб бўлмайди.

    Менимча, «Навбаҳор» халқаро майдон учун чиндан ҳам йўлланма олишни истаса, ўйин сифатини ошириши лозим. Бунда айрим мураббийлар VAR камерасига ўта яқин жойда туриш учун эмас, машғулотларда астойдил ишлаш учун ҳаракат қилиши муҳим.

    Юқоридаги ҳаракатларга ҳакамларнинг умуман алоқаси йўқ.

    Диёр Имомхўжаев, ПФЛ раҳбари

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    09.04.2021, 12:16   Изоҳ (0)   25198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинедин Зидан ёзда «Реал»ни тарк этмоқчи

    09.04.2021, 10:14

    Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

    09.04.2021, 09:02

    Европа Лигаси. «Арсенал» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. «Манчестер Юнайтед» ва «Рома» эса сафарда ғалабага эришди

    09.04.2021, 02:19

    Суперлига. «Сўғдиёна» Тошкентда «Бунёдкор»дан очко тортиб олди. «Металлург» «Андижон»ни таслим этди

    08.04.2021, 21:30

    Европа Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси аниқланди

    08.04.2021, 21:02

    «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан кейинги тартибсизликларда қатнашган етти нафар фуқаро жавобгарликка тортилди

    08.04.2021, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23

    Фарзанд тарбияси ва тез тиббий ёрдам: ChatGPT’дан қайси мавзуда маслаҳат сўраб бўлмайди?

    Лайфстайл | 21 июл, 19:15

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Таиланд Камбоджани чегарада пиёдаларга қарши миналар ўрнатганликда айблади

    Дунё | 21 июл, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.