Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейинги тартибсизликларда қатнашган етти нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «в», «г» бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирга қадар 6 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183 ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида учрашув бош ҳаками Фирдавс Норсафаров видеотакрорлардан кейин «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Драган Черан голга айлантириб, «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади. Ҳакамнинг бу қарори стадионга йиғилган наманганлик мухлисларни жунбишга келтирди ва оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)