«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан мадридликлар бошқарувини тарк этиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда, дея хабар қилмоқда Onda Madrid.
Манбага кўра, оғир мавсум туфайли юзага келган руҳий ва жисмоний чарчоқ сабаб мутахассис шу қарорга келган.
Аввалроқ 48 ёшли мураббий хизматларига «Ювентус»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Қайд этилишича, туринликлар Зидан билан боғланишга улгурган.
Айни вақтда «Реал» Испания чемпионатида учинчи поғонада бормоқда. Жамоа пешқадам «Атлетико»дан уч очко ортда қолмоқда. Чемпионлар Лигаси чорак финали дастлабки ўйинида «Қироллик клуби» ўз уйида «Ливерпуль»ни 3:1 ҳисобида енгди.
Зинедин Зидан дастлаб 2016 йилда «Реал» бош мураббийига айланган. У 2018-2019 йиллар оралиғида бироз танаффус қилди ва яна Мадрид шаҳри жамоаси бошқарувига қайтди. Шунингдек, Зинедин 2001—2006 йиллар мобайнида «Реал» сафида тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)