Латвия президенти Эгилс Левитс Ригада кичик ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақда президент девонхонаси маълумотига таяниб, маҳаллий LETA агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда «Korresponden.net».

Фото: «President.лв»

Хабар берилишича, Рига шаҳридаги чорраҳалардан бирида Левитс ўтирган Lexus LS автомобилининг кескин тўхташи натижасида унга президент тансоқчилари бошқарувидаги Volkswagen Touareg йўлтанламаси келиб урилган.

Воқеа содир бўлган жойда томонлар автоҳалокат тўғрисида келишилган далолатнома тузган. Шундан кейин автомобиллар ўз йўлида давом этган ва ЙТҲ давлат раҳбарининг кун тартибига ҳеч қандай таъсир ўтказмаган.

ЙТҲ ҳақидаги маълумот Латвия давлат полициясига етказилган.

Аввалроқ Чеченистонда ОАВ томонидан «Қодиров жамоасидан бўлмаган ягона мэр» деб эътироф этилган Аргуннинг собиқ мэри ЙТҲ оқибатида Иброҳим Темирбоев вафот этгани ҳақида хабар берилди. Собиқ амалдорнинг яқинлари берган маълумотларга кўра, Темирбоев ўтирган автомобиль Шатой-Грозний трассасида жарликка қулаб тушган.