Шоу-бизнес вакилларининг ҳаммаси ҳам ҳаётини кўз-кўз қилишни истамайди, уларнинг орасида шахсий турмушини сир сақлашни афзал биладиганлар ҳам йўқ эмас.
Киану Ривз
Голливуд юлдузи ҳеч қачон ҳаёт билан боғлиқ тафсилотларни жамоатчиликка эълон қилишни истамаган. Интервьюларидан бирида у одамларга айтадиган ҳеч бир гапи йўқлиги, қолаверса, ҳамма нарсани дастурхон қилмасликни афзал билишини таъкидлаган.
Кейт Уинслет
«Титаник» юлдузи ижтимоий тармоқларда ҳамма нарсани очиқдан очиқ ва ҳаётни мукаммал қилиб кўрсатишга қарши. У Instagram’га суратларини турли фильтр ва фотошоп қилиб жойлайдиган гўзал сурат эгалари ёш қизларнинг психикасини бузиши, шунингдек, ўзини хунук деб ҳисоблашига сабаб бўлади деб ҳисоблайди.
Бредли Купер
Купер фильмни қилиш давомида образ ва унинг ижрочисини умумлаштирмаслиги учун ҳам мухлислар юлдузларнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотга эга бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бредлининг фанатлари у бўш вақтини қандай ўтказишини фақатгина папарацци суратларидан келиб чиқиб тахмин қилиши мумкин.
Женнифер Лоуренс
Голливуднинг энг талабгир актрисаларидан бири бўлган Женнифер ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини бир эмас, бир неча марта такрорлаган. «Агар Instagram, Facebook ёки Twitter’да саҳифам пайдо бўлса, бу фейк эканига ишончингиз комил бўлсин», — деган.
Беннедикт Камбербетч
Интервьюлардан бирида Беннедикт ижтимоий тармоқлар кўп, узоқ вақт олиши ва муносабатларда муаммо пайдо бўлишига олиб келиши ҳатто уни издан чиқариши мумкинлигини таъкидлаган.
Дэниэл Крейг
Дэниэл замонавий техникалардан фаол фойдаланиши мумкин, лекин ижтимоий тармоқлардан эмас. У ишдан бўш вақтида нима билан шуғулланиши ҳеч кимга қизиқ эмас, деб ҳисоблайди. Крейг Instagram’даги ленталарни томоша қилиб вақт сарфлагандан кўра, дўстлари кафеларга боришни афзал билади.
Скарлетт Йоханссон
Актриса умуман бегоналар одамлар билан ўзининг кундалик турмушидаги деталларни бўлишишни ғалати деб ҳисоблайди. Интервьюлардан бирида у ижтимоий тармоқлар пайдо бўлганидан кейин юлдузларнинг муаммоси янада кўпайганини маълум қилган.
Изоҳ (0)