• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШни гегемонга айлантирган уруш. Қўшма Штатларнинг Биринчи жаҳон урушига кириши тарихидан

    Қўшма Штатлар Биринчи жаҳон уруши бошланганидан деярли уч йил ўтиб, 1917 йил 6 апрелда Германияга уруш эълон қилди. Урушга киришдан олдин АҚШ Буюк Британия, Франция ва бошқа иттифоқчилар учун асосий таъминотчи вазифасини бажарган бўлса-да, моҳиятан бетараф эди. Хўш, урушга қатнашиш АҚШга нега керак бўлиб қолди? «Дарё» бугун шу ҳақда ҳикоя қилади.

    Американинг урушга кириши

    Бетарафлик мақомидан чекинган Америка қўшинлари 1917 йил октябрдан Ғарбий фронтда ва 1918 йил июлдан Италия фронтида жанг олиб бордилар. Уруш пайтида 4 миллиондан ортиқ эркак армияга чақирилди. Биринчи жаҳон урушида Қўшма Штатлар 117 465 фуқаросини йўқотди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    Лузитания кемасининг ҳалокати

    Урушнинг аввалида Қўшма Штатлар ҳукмрон доираларининг мақсади томонлар билан муносабатда мувозанатни ушлаб туриш эди. Президент Вилсон урушнинг мамлакат тақдири учун юзага келтириши мумкин бўлган ножўя оқибатларидан хавотирланиб, дастлаб урушаётган томонлар ўртасида воситачи сифатида ҳаракат қилди. Аммо унинг тинчликпарварлик ҳаракатлари муваффақиятсиз тугади, сабаби урушаётган томонларнинг ҳар иккаласи жангда ғалаба қозониш умидини йўқотмаган эди. Бу орада Қўшма Штатлар денгиздаги нейтрал давлатларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ низога тобора кўпроқ аралашиб қолди – Буюк Британия океанлардаги вазиятни қаттиқ назоратга олиб, нейтрал мамлакатларга савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш имконини берди, Германия портларини эса тўсиб қўйди. Германия янги ҳарбий қурол – сувости кемалари ёрдамида блокадани бузишга уринишни бошлади.

    1915 йилда немис сувости кемаси Британиянинг «Лузитания» йўловчи кемасини чўктириб юборди ва бунинг натижасида 100дан ортиқ Америка фуқаролари ҳалок бўлди. Вилсон Германиянинг нейтрал мамлакатлар кемаларига асоссиз сувости ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган меъёрларига зид эканлигини ва уларни дарҳол тўхтатиш кераклигини таъкидлади. Германия Вилсоннинг кескин чоралар қўллаш ҳақидаги таҳдидларидан кейингина 1917 йил бошида бу каби сувости урушларини тугатишга рози бўлди. Бироқ шу йилнинг февраль ва март ойларида яна бир нечта Америка кемалари чўкиб кетди. Бу омил ва Зиммерман депешаси Вилсонни Конгрессга урушга киришга розилик бериш учун мурожаат киритишга мажбур қилди. Натижада 1917 йил 6 апрелда Конгресс Германияга расман уруш эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos
    АҚШ Конгрессида урушга кириш ҳақида қарор қабул қилинмоқда

    Урушнинг бориши

    Қўшма Штатлар иттифоқчиларга иқтисодий ва денгиз ёрдами кўламини кенгайтирди ва Ғарбий фронтда жанговар ҳаракатларни амалга ошириш учун тайёргарликни бошлади. 1917 йил 18 майда қабул қилинган чекланган ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга кўра 21 ёшдан 31 ёшгача бўлган 1 миллион эркак армияга чақирилди.

    Илк америкалик ҳарбийлар 1917 йил июнь ойида Францияга етиб келган бўлса, октябрь ойига келиб биринчи бўлинма фронтга қўшилди.

    1918 йил март ойининг охиридан иттифоқчилар Германиянинг кучли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлдилар. Баҳорда Америка қўшинлари французларга Парижга яқинлашган немис қўшинларини тўхтатишда ёрдам берди. Ёзда Америка армияси Марна жангида қатнашди. Сентябрь ойида 1-Америка армияси Сен-Миел гуруҳига қарши биринчи мустақил операцияни ўтказди. Кейинчалик биринчи ва иккинчи Америка қўшинлари Мёз-Аргон ҳужумида қатнашдилар. Шунингдек, битта Америка бўлими Италия фронтидаги Пяве ва Витторио-Венето жангларида қатнашган.

    Умумий ҳисобда 9 та корпус ва 2 та армиядан иборат 31 та Америка дивизияси жанговар ҳаракатларда қатнашди.

    Вилсон иқтисодиётни давлат томонидан назорат қилишнинг мисли кўрилмаган чораларини кўрди. 1918 йил 21 мартда қабул қилинган «Федерал назорат тўғрисида»ги қонунга биноан мамлакатнинг барча темир йўллари Уильям Макада назорати остига ўтди.

    Ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва кераксиз такрорий ишлаб чиқаришларнинг олдини олиш мақсадида ҳарбий саноат корхоналари устидан кенгайтирилган назорат ўрнатилди. 1917 йил августда «Озиқ-овқат ва ёқилғини назорат қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва унинг ижроси Федерал озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш агентлигининг раҳбари Герберт Гуверга юклатилди. Ёқилғи назорати бўлими бошлиғи Гарри Гарфилд ёнилғи ресурсларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўйича қатъий чоралар кўрди. Юқоридаги чора-тадбирлар ҳарбий муаммоларни ҳал қилишдан ташқари аҳолининг камбағал қатламига, хусусан, деҳқонлар ва саноат ишчиларига катта фойда келтирди.

    Ҳарбий саноатга йўналтирилган харажатлардан ташқари Қўшма Штатлар иттифоқчиларга шундай катта миқдордаги қарзлар бердики, 1916 йил декабрдан 1919 йилгача бўлган даврдаги умумий қарз миқдори фоизлар билан ҳисоблаганда 24 262 миллион долларни ташкил этди.

    Фото: Google Photos

    1918 йил январда Вилсон ўзининг АҚШнинг урушга кириш мақсадларини тўлиқ ифодалаган «14 пункт»ини Конгрессга тақдим этди. Декларацияда халқаро барқарорликни тиклаш дастури ишлаб чиқилган ва Миллатлар Лигасини яратиш ғояси илгари сурилган эди. Ушбу дастур Антанта давлатлари томонидан илгари тасдиқланган ва бир қатор махфий шартномаларга киритилган ҳарбий мақсадларга деярли зид эди. 1918 йил октябр ойида Марказий Европа мамлакатлари Вилсонга тинчлик битимларини имзолаш тўғрисида таклиф киритдилар. Германия Вилсон дастурида белгиланган шартлар бўйича сулҳ тузишга рози бўлганидан сўнг президент иттифоқчиларнинг розилигини олиш учун Европага полковник Э.М. Хаусни юборди. Хаус ўз вазифасини уддалашга муваффақ бўлди ва 1918 йил 11 ноябрда Германия сулҳ шартномасини имзолади. Шартномага кўрсатилган бандлар бўйича ўрнатилган дастлабки келишувларга қарамай Европа ва Американинг сиёсий позициясидаги фарқлар урушдан кейинги музокаралар жараёнида жиддий қарама-қаршиликлар пайдо бўлишини кўрсатарди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    07.04.2021, 15:56   Изоҳ (0)   22087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes журнали энг бой одамларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди. Илон Маск унда 29 поғона юқорилади

    07.04.2021, 13:34

    Zoom МДҲ мамлакатлари давлат секторига ўз видеоалоқасидан фойдаланишни чеклагани ҳақида хабар берилди

    07.04.2021, 11:00

    АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг гипертовушли ракетаси синовдан ўта олмагани маълум қилинди

    07.04.2021, 09:26

    ЖССТ ҳам AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва тромб ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади

    07.04.2021, 09:10

    Исландияда вулқон ёриқлари пайдо бўлди (фото ва видео)

    07.04.2021, 08:08

    Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитанга айланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Сувайш каналини унинг кемаси тўсиб қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди

    07.04.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Челси” етакчиси фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин

    Спорт | 21 май, 15:38

    Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапи туфайли истеъфога чиқди

    Дунё | 21 май, 15:35

    Путин Курск вилоятига қайта ташриф буюрди (видео)

    Дунё | 21 май, 15:10

    Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

    Дунё | 21 май, 15:00

    Ветнамлик гўзаллик танлови ғолиби фирибгарликда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 21 май, 14:50

    Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 21 май, 14:31

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужумга тайёрланмоқда — CNN

    Дунё | 21 май, 14:10

    Коппола, Смит, Ҳадид: брендга айланган оилалар қандай пул топади?

    Лайфстайл | 21 май, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.