Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Португалияда COVID-19 тарқалиши сабабли жорий қилинган икки ойлик чекловлардан сўнг музейлар, мактаблар ва кафеларнинг ташқари қисми 5 апрелдан қайта очилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Yandex

Фото: Yandex

Мамлакатда инфекциянинг тез суръатларда ўсиши Рождество ва Янги йил байрамларидан сўнг бошланди. Мазкур байрамлар арафасида чекловлар камайтирилиб, аҳолига байрамларни нишонлаш имкони берилган эди. Январь ойининг ўрталарига келиб ҳукумат қатъий чекловларни қайта жорий қилди.

Таъкидланишича, эндиликда чекловларнинг юмшатилишига қарамай, фуқаролар барибир баъзи хавфсизлик чораларига риоя қилиши керак.

Хусусан, кафе айвонидаги столда максимал тўрт киши биргаликда ўтириши мумкин. Музейлар ишлайди, аммо лозим топган тақдирда, улар ўз иш вақтини қисқартириши мумкин. Жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда, одамлар асосан масофадан ишлашда давом этади.

Ҳозирги кунда мамлакатда 26,1 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда инфекция юқтириб олиш бўйича 823,3 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди, 16,9 минг киши касалликдан вафот этди.

Аввалроқ Германия ҳарбийлари Португалияга COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кескин ортиши фонида касалхоналарнинг реанимация бўлимларида бўш жойлар тугаб бораётгани сабабли Германия Қуролли Кучлари мамлакатга тиббиёт ходимлари ва зарур жиҳозларни юборишини маълум қилган эди.

Шунингдек, Португалия COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Европа Иттифоқидан ёрдам олмоқчилиги ҳақида хабар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар