Дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳлар ҳар йили энг машҳур жойларга ташриф буюриб, суратга тушади. Кўпчилик учун бу одатга айланган. Аксарият инсонлар эса бу каби диққатга сазовор жойларни нафақат сайёҳлар билан тўлиб-тошгани, балки нарх борасида ҳам жуда юқори эканидан ўйга тўлган. Аммо нафақат гўзаллиги билан рақобатлаша оладиган, балки моддий томондан ҳам тежамкорликка ёрдам берадиган жойлар ҳам мавжуд.

Мачу-Пикчу (Перу) – Исла-дель-Соль (Боливия)

Фото: Depositphotos

Албатта, кўпчилик Мачу-Пикчу номини бир маротаба бўлса ҳам эшитган. Бу йўқолиб кетган Инкларнинг машҳур қадимий шаҳри. У ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганидан сўнг сайёҳлар оқими бир неча борга кўпайган. Шунингдек, шаҳарга бориш ҳар томонлама қийин. Бунинг ўрнига эса Боливиядаги Исла-дель-Соль яхши альтернатив. У гўзал Титикака кўлида жойлашган. Бу ерда 80 дан ортиқ харобаларни кўриш мумкин. Афсоналарга кўра, айнан шу ерда Инклар империяси ташкил топган.

Олтин дарвоза кўприги (АҚШ) – «25 апрель» кўприги (Португалия)

Фото: Depositphotos

Кўпгина Голливуд фильмлари ва сериаллари Сан-Францискода жойлашган мазкур кўприкни намойиш этади. 2014 йилдан буён кўприкда саёҳат қилиш пулли бўлган. Ажойиб ўхшашликни Лиссабон яқинида жойлашган «25 апрель» деб номланган кўприкда кўриш мумкин. Шунингдек, у орқали саёҳат қилиш арзонроқ.

Колизей (Италия) – Пула амфитеатри (Хорватия) 

Фото: Depositphotos

Колизейга ҳар йили 6 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради. Аммо ягона камчилик узоқ навбат кутиш ва кириш чиптасининг қимматлиги. Хорватияда эса шунга ўхшаш амфитеатрни кўриш мумкин. Унга кириш учун навбат кутиш ҳам шарт эмас, бундан ташқари, кириш чиптаси 6 евродан бироз қимматроқ.

Биг-Бен (Англия) – Тинчлик минораси (Канада)

Фото: Depositphotos

Аслида Биг-Бен – Вестминистер саройининг соат минораси. Афсуски, 2021 йил февраль ойидан бошлаб минора қайта тикланмоқда ва саёҳат қилиш имконияти мавжуд эмас. Сайёранинг бошқа бурчагида, Канада пойтахти Оттавада парламент биносининг бир қисми бўлган Тинчлик минорасини кўриш мумкин.

Эйфель минораси (Франция) – «Эйфель» минораси (Хитой)

Фото: Depositphotos

1889 йилда қурилган машҳур Эйфель минораси Париждаги энг таниқли меъморий иншоотдир. Баландлиги 324 метр. Энг юқори поғонага кўтарилиш учун 26 евро тўлаш ҳамда навбат кутиш керак. Деярли тўлиқ нусха, аммо узунлиги ярмига қисқартирилган Хитойнинг Ханчжоу шаҳри, Тиандученг турар жой мажмуаси боғидан топиш мумкин. Бу ер айнан Парижнинг дизайн хусусиятларига тақлид қилиш учун яратилган. Кириш эса мутлақо бепул.

Гигантлар кўприги (Шимолий Ирландия) – Устунлар қопқоғи (Россия)

Фото: Depositphotos

Баландлиги 12 метрга етадиган 40 мингта устун шаклидаги ғайриоддий ёдгорлик. Бу ерга ташриф буюрувчилар ҳамиша топилади. Бу каби жойни яна Россиядан ҳам топиш мумкин. У ердаги устунлар баландлиги 50 метрга етади.

Улинъюань (Хитой) – Лена устунлари (Россия)

Фото: «Depositphotos.com»

Улинъюань тоғ тизимининг бир қисми қумтошларнинг об-ҳавоси натижасида ҳосил бўлган кўплаб тепаликлар, устун ва қоялардан ташкил топган. Уларни «Аватар» фильмида ҳам кўрса бўлади. Шунга ўхшаш ландшафтни Россияда учратиш мумкин. Баландлиги 100 метргача бўлган ажойиб қоялар ҳар йили ўзига хос иқлим туфайли янада чирой очиб боради.

Гленфиннан кўприги (Шотландия) – Альтенбекен кўприги (Германия) 

Фото: Depositphotos

Гленфиннан кўприги кўплаб фильмларда суратга туширилган, аммо Гарри Поттер  сериали билан машҳур. Худди шундай тузилмани Германиядаги шаҳарларнинг бирида кўриш мумкин. Маҳаллий аҳоли у билан жуда фахрланади, чунки айнан кўприк туфайли бутун қишлоқ шаҳарга айланган. Ушбу кўприклар 44 йил фарқ билан қурилган.

Афинадаги Акропол (Греция) – Эфес (Туркия)

Фото: Depositphotos

Акропол сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган қадимий қалъа. Кириш чиптаси ҳам шунга яраша нархда. Шунингдек, маскан сайёҳлар билан тўлиб тошган. Туркиянинг қадимий Эфес шаҳри ҳам мазкур жой билан рақобатлаша олади. У ерда ҳам турли биноларнинг мажмуасини кўриш мумкин.

Карлови Вари (Чехия) – Роза Хутор (Чехия)

Фото: Depositphotos

Карлови Вари бутун дунёда ўзининг курортлари билан машҳур. Тоза ҳаво ва ранг-баранг меъморчиликнинг ажойиб комбинацияси йил давомида юз минглаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Унинг эгизаги сифатида эса Россиядаги Роза Хутор курортини олиш мумкин. У ерга ҳам ҳар йили кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.

Тауэр кўприги (Англия) – Сучжоудаги кўприк (Хитой)

Фото: Depositphotos

Айнан ушбу кўприк Лондоннинг рамзига айланган. Кириш нархи 15 доллар. Ушбу кўприкнинг нусхаси Хитойда жойлашган.

Венеция (Италия) – Колмар (Франция)

Фото: Depositphotos

Афсонавий шаҳрнинг сув устидаги меъморий қиёфасидан баҳраманд бўлиш учун ким ҳам Венецияга ташриф буюришни хоҳламайди?! Албатта, у ерни махсус қайиқларда томоша қилиш керак. Аммо кутилмаган икки ҳодиса шуки, юқори нарх ҳамда навбат. Пулни тежаш ва таассуротлардан маҳрум бўлмаслик учун Франциянинг Колмар шаҳрига ҳам бориш тавсия этилади. У ерда сайёҳлар кам, шунингдек, нархлар ҳам қулай.

Стоунхенж (Буюк Британия) – Калланиш ( Шотландия)

Фото: Depositphotos

Ушбу маскан нафақат Буюк Британия, балки бутун дунёга таниқли жойлардан биридир. Бу ерга ҳар йили 800 минлаб одамлар ташриф буюрди. Худди шу каби сирли жой Шотландияда ҳам бор. У ерга кириш бепул.

Капитолий (АҚШ) – Капитолий (Куба)

Фото: Depositphotos

Капитолий АҚШ Конгрессининг йиғилиш жойидир. Шунинг учун у ҳар доим шаҳарнинг ташрифлар рўйхатида. Худди шундай тузилмани Кубада ҳам топиш мумкин.

Бонневилл туз конлари (АҚШ) – Уюни туз кони (Боливия)

Фото: Depositphotos

Шимолий Америкадаги Бонневилл туз конини Голливуд фильмлари орқали кўриш мумкин. Дунёнинг деярли бошқа қисмида ҳам худди шу каби туз Уюни туз кони мавжуд.

Тож Маҳал (Ҳиндистон) – Биби ка Мақбара (Ҳиндистон)

Фото: Depositphotos

Тож-Маҳал Аграда жойлашган. Бино ҳам масжид, ҳам мақбара. Унинг қурилишида 22 мингга яқин ҳунарманд ишлаган. Ҳар йили 5,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Шунингдек, Аурангабад шаҳрида жойлашган Биби-ка Мақбара биносига назар ташланса, меъморчилик орасида ўхшашликни кўриш мумкин.

Пиза минораси (Италия) – Пиза минораси нусхаси (АҚШ)

Фото: Depositphotos

Пиза минораси олдида суратга тушиш учун келадиган сайёҳларнинг саноғи йўқ. Аммо камчилик АҚШда Италиядаги афсонанинг ярим нусхаси борлигини билади. Бино Иллинойс штатининг Нил шаҳрида жойлашган.

Сфинкс (Миср) – Сфинкснинг нусхаси (Хитой)

Фото: Depositphotos

Сфинкс –  Миср пирамидалари ёнида жойлашган афсонавий мавжудотнинг машҳур ҳайкали. Сайёҳлар ҳар йили қадимий масканни томоша қилиш учун келади. Шунингдек, Хитойда ҳам Сфинкс нусхаси мавжуд. Аммо кам сонли сайёҳларгина бундан хабардор.

Озодлик ҳайкали (АҚШ) – Озодлик ҳайкали нусхаси (Япония)

Фото: Depositphotos

Американинг усбу таниқли масканига ҳар йили 4 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Деярли ҳайкалнинг тўлиқ меъморий нусхаси ер юзининг нариги томони, Токиодаги Одайба оролида жойлашган. Ҳайкал асл нусхасидан 4 баравар кичик. Шунинг учундир балки ушбу ердаги сайёҳлар сони унчалик ҳам кўп эмас.