• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Демократ раҳбар, чапани, тадбиркор». Сергели ҳокими Элбек Шукуров — Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев чапани ва ишбилармон одам. Бу ҳақда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров YouTube’даги Alter Ego дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Элбек Шукуров.

    Элбек Шукуров.
    Кадр: YouTube / Alter Ego

    «Ўзбек тилида ‘чапани’ деган сўз бор. Бу дангалчи, маҳалладан чиққан, ўз ҳаракатларини қандайдир безамайдиган одам. Тўғридан-тўғри, очиқчасига нимадир дейди, нимадир қилади. Тўғриси, раҳбар одам учун, назаримда, бу яхши хусусият», — деди Элбек Шукуров.

    Сергели тумани ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тадбиркорларга хос фикрлашини ҳам алоҳида қайд этиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, у ёки бу муаммони ҳал этишда пойтахт ҳокимида «мутлақо фарқли нуқтаи назар, фарқли қараш бўлади. Айнан мана шундай фикрлаш баъзан тўғри, эҳтимол, ғайриодатий ечим топишга ёрдам беради».

    «У менежер сифатида, бошқарувчи сифатида, катта бизнесни, катта жамоани, улкан компанияни бошқарган одам сифатида, менинг назаримда, энг мос одам. Сиёсатчилар, албатта, сўзини эҳтиёт бўлиб, танлаб гапирадиган, қандайдир ҳаракатларни танлаб қиладиган одамлар бўлса керак. Мана шу жиҳатдан, эҳтимол, уни энг кўп муҳокама қилишади. Нимадир деб қўйди, ниманидир ўйламади, нимадир қилмади, деб. Бу, балки, уни сиёсатчидан фарқлаб турадиган ва бошқарувда, имиджни яратишда халал берадиган жиҳатидир», — дея таърифлади Сергелининг раҳбари пойтахт ҳокимини.

    Мавзуга доир: Сергели тумани раҳбари Элбек Шукуров ҳоким лавозимига қандай тайинланганини гапириб берди

    Шукуровнинг таъкидлашича, Тошкентнинг раҳбари ҳаётда «ОАВда ёки қандайдир йиғилишларда чиқиш қилаётган одамдан бироз фарқ қилади». Ўзаро суҳбат вақтида ҳоким иш, халқ ҳақида қандай қайғураётганини кўриш мумкин, «бироқ матбуот хизмати буни кўрсатиб беролмайди».

    Унинг таъкидлашича, Ортиқхўжаев билан боғлиқ пиар-хатоликлар дастлабки даврда Тошкент шаҳар ҳокимлигида оғриқли қабул қилинган, бироқ кейин «ҳокимнинг ўзи бунга қандай муносабат билдираётганини кўриб», вазият ўзгарган.

    «‘Любая бизнес хороша’ деган гапни ўзимиз ҳам тез-тез муҳокама қилиб турамиз, шаҳар ҳокимининг ўзи ҳам баъзан шу гапни ишлатиб ҳазил қилади. Баъзида унинг олдида шу гапни айтган вақтларимиз ҳам бўлади. Агар қандайдир жиддий муаммога тааллуқли бўлмаса, оғриқли қабул қилинмайди», — деди Сергели ҳокими.

    Айни вақтда, Элбек Шукуровнинг фикрича, тошкентликларнинг шаҳар маъмуриятига нисбатан баҳсли, айрим вақтларда салбий муносабатда бўлиши «кўп жиҳатдан одамлар фақат шаҳар ҳокимини билиши», унинг ўринбосарлари ва бошқа масъул шахсларни танимаслиги билан боғлиқ.

    «Кўп яхши ишлар қилинган, бироқ уларни тез унутамиз, ҳокимлик деганда кўпроқ хатолар хаёлга келади. Агар ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъул шахслар кўпроқ мулоқот қилса, медиа учун нисбатан очиқроқ бўлса, ҳокимлик ҳақида тасаввур бутунлай бошқача бўларди», — деб ҳисоблайди Шукуров.

    «Раҳбар сифатида, у (Жаҳонгир Ортиқхўжаев — «Дарё») демократ. Бу қарорларни қабул қилиш жараёнида айниқса яққол сезилади. У ҳар доим ўз ўринбосарлари, ходимлари билан маслаҳатлашади», — дея қўшимча қилди Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров.

    Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ва Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Элбек Шукуров 2020 йил августида Сергели туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

    Мавзуга доир: Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам Ўзбекистондан қочиб кетгиси келганми? Тошкент ҳокими билан катта интервью

    31.03.2021, 16:11   Изоҳ (0)   22778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

    31.03.2021, 15:58

    Сергели тумани раҳбари Элбек Шукуров ҳоким лавозимига қандай тайинланганини гапириб берди

    31.03.2021, 15:39

    Ўзбекистондаги масжидларда Рамазон ойи ва таровиҳ намозларига тайёргарлик бошланди

    31.03.2021, 15:34

    Илм керак, билим керак — қишлоқ хўжалигидаги муваффақият омили ҳақида

    31.03.2021, 15:00

    «Яхши қиз бўл, дедилар» — Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг оиласига қайтган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси

    31.03.2021, 14:33

    «Ўзгидромет» 1 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    31.03.2021, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.