Яқинда Исландияда 6 минг йил «ухлаб ётган» вулқон ҳаракатга келган эди. Hi-Tech.Mail.ru’нинг ёзишича, мазкур табиат мўъжизасидан ташқари, вулқон билан боғлиқ яна бир ҳолат содир бўлган.
Таниқли сураткаш Кристофер Мэтьюз Исландияда ҳаракатга келган Фаградалсфьяль вулқони ва у узра нур сочаётган шимол ёғдусини суратга олишга муваффақ бўлди. Иккита табиат ҳодисаси биргаликда ақл бовар қилмас уйғунлик ҳосил қилганки, у сурат эмас, бирор фантастик фильмдан скриншотга ўхшайди.
Вулқон ва энг яқин атрофдаги аҳоли пунктигача бўлган масофа 30—40 километрни ташкил этади, шу сабаб унинг отилиши хавфли ҳисобланмайди. Бироқ вулқон ҳаракатга келгач, туристлар орасида жуда машҳурликка эришди.
Аввалроқ олимлар Исландиядаги вулқонни улкан грилга айлантириб, унда сосискалар пиширгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)