Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро мусобақанинг иккинчи турида 27 март, шанба куни Украинага қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида украиналиклар вакили Володимир Брайко пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Бунга ўзбекистонликлар иккинчи бўлим дебютида Дониёр Абдуманноповнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа биринчи турда Словакияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кейинги ўйинни ўзбекистонлик ёшлар 29 март куни Қозоғистонга қарши ўтказади.
«Antalya Cup—2021»
2-тур баҳси
27 март, шанба
Украина U-22 — Ўзбекистон U-22 1:1
Голлар: 1:0 – 31, пенальти Брайко, 1:1 – 50 Абдуманнопов.Ўзбекистон U-22: Азизхон Исоқов, Дилшоджон Комилов, Жасурбек Ёқубов, Жавоҳир Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Абдулазизхон Абдурашидов, Асадбек Собиржонов, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Мозговой Акмал.
Захира: Владимир Вагин, Умид Эргашев, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Абдуманнопов, Иброҳим Йўлдошев, Расул Йўлдошев, Шаҳзод Азмиддинов, Абдуғани Камолов, Анвар Жўраев, Маҳмуд Қудратуллаев, Камрон Саидазимов, Бек Абдуллаев, Шоҳмалик Комилов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)