Тошкент вақти билан 28 март тонгида Лас-Вегасда (АҚШ) UFC 260 мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақанинг асосий жанги оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочич ва Френсис Нганну ўртасида кечади. Бу мазкур яккакурашчилар ўртасидаги иккинчи жанг бўлади. 2018 йилнинг январида ўтказилган илк тўқнашувда Миочич ғалаба қозонганди.
Мусобақа Тошкент вақти билан 04:30 да бошланади. Асосий кард жанглари эса 07:00 да старт олади.
UFC 260 мусобақаси Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилмайди. Жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин бўлади — ҳавола.
Асосий кард:
- Стипе Миочич (20-3) — Френсис Нганну (15-3)
- Тайрон Вудли (19-6-1) — Висенте Люке (19-7-1)
- Шон O'Мелли (12-1) — Томас Алмейда (22-4)
- Жиллиан Робертсон (9-5) — Миранда Маверик (8-2)
- Жейми Малларки (12-4) — Кама Ворси (16-7)
- Алонсо Менфилд (9-2) — Фабио Черант (7-1)
- Жаред Гуден (17-5) — Абубакар Нурмагомедов (15-3-1)
- Модестас Букаускас (11-3) — Михаил Олексейчук (14-4)
- Шейн Янг (13-5) — Омар Моралес (10-1)
- Марк-Андре Барио (11-4) — Абу Азайтар (14-2-1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)