Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов промоушен президенти Дэйна Уайт билан бўлган ҳал қилувчи суҳбат ҳақида фикр билдирди.
Биринчи навбатда шуни айтишим керак, Дэйна Уайтга рад жавобини бериш жуда қийин. Ростини айтаман. Баъзида у яхши кайфиятда келар, мулойим бўларди. Айрим пайтларда бу мулойимликдан асар ҳам қолмасди. Бугун бир гапни айта туриб, эртасига бошқача гапирарди. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам буниси ҳақиқий эркаклар ўртасидаги эркакча суҳбат бўлди.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 2020 йилнинг октябрида Жастин Гэтжига қарши кечган жангдаги ғалабадан кейин фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. UFC 23 март куни Нурмагомедовнинг кетганини расман тасдиқлаб, уни рейтингдан чиқариб юборди.Сўнгги суҳбат чоғида у мендан сўради: «Ҳой! Энди нима қиламиз?». Мен ҳеч нарса ўзгармаганини, енгил дивизион ривожланиши кераклиги ва уни ушлаб турмоқчи эмаслигимни айтдим. Қарорим ўзгармаганини маълум қилдим. Сўнгра у қўнғироқни амалга оширди ва Чарльз Оливейра — Майкл Чендлер жангини тасдиқлади. Улар менинг қароримни кутиб турган экан.
Бу оқшом мен учун ёқимли ва қизиқарли бўлди дея оламан. Мен келиб суҳбатлашдим, кейин эса қандайдир ғамгинликни ҳис қилдим. Улар ниҳоят, енгил дивизион камари вакант бўлиб қолганини маълум қилди. Шунчаки бир гапни айтмоқчиман, мен бутун қалбим билан мусобақани яхши кўраман, жуда кучли яхши кўраман...
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC собиқ жангчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)