Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) март ойи якунлари бўйича Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровномани бошлади.
Март ойида мусобақанинг учта тур ўйинлари ўтказилди. Мазкур тур ўйинлари бўйича ойнинг энг яхшилари номига даъвогарлар аниқлаб олинди.
Суперлигада март ойининг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар:- Питер Ҳюистра («Пахтакор») — 3 та ўйин, 3 ғалаба;
- Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна») — 3 та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг;
- Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912») — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг;
- Ҳамиджон Актамов («Қизилқум») — 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг;
- Виктор Жалилов («Навбаҳор») — 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг.
Март ойининг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар:
- Сардор Рашидов («Пахтакор») — 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист;
- Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 2 гол;
- Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») — 3 ўйин, 2 гол;
- Ширинбой Абдуллаэв («Сўғдиёна») — 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин;
- Иброҳимхалил Йўлдошев («Пахтакор») — 3 ўйин, 2 гол;
- Элвин Forteс (ОКМК) — 3 ўйин, 2 гол;
- Игнатий Нестеров («Қизилқум») — 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин;
- Ойбек Бозоров («Насаф») — 3 ўйин;
- Азиз Турғунбоев («Пахтакор») — 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)