Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Дастин Порье (27-6) Конор Макгрегорга (22-5) қарши кечадиган учинчи жангда иштирок этиш учун чемпионлик жангидан воз кечган.
Бу ҳақда UFC президентининг сўзларига таяниб, журналист Арон Бронстетер хабар қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, UFC Порьега Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаганидан кейин вакант бўлиб қолган енгил дивизион чемпионлик камари учун жанг қилишни таклиф қилган. Бироқ Порье икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Макгрегорга қарши жанг қилиш вариантини танлаган.
Макгрегор ва Порье ўртасидаги учинчи жанг 2021 йилнинг июль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Енгил дивизион камари учун эса Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер ўзаро жанг қилади. Мазкур баҳс 2021 йилнинг май ойида бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Порье январь ойида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида Макгрегорни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Ундан аввал яккакурашчилар 2014 йилда ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда ирландиялик спортчи биринчи раундда Порьени нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)