Германия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши 1-тури доирасида кечган Исландияга қарши 25 март кунги ўйинда 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Йоахим Лёв қўл остидаги жамоа Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасидаги кетма-кет 17-ўйинда ғалаба қозонди. Бу Германия терма жамоаси рекордининг такрорланиши бўлди, дея хабар қилмоқда Opta.
«Немис машинаси» мазкур мусобақадаги кейинги ўйинни 28 март куни Руминияга қарши ўтказади.
Германия терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши Ж гуруҳида Руминия, Арманистон, Македония, Лихтенштейн ва Исландияга қарши кураш олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)