Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон U-22 терма жамоаси «Antalya Cup—2021» халқаро турнирининг дастлабки турида 25 март, пайшанба куни Словакия вакиллари билан куч синашди.

Фото: «Championat.asia» / «Дарё»

Фото: «Championat.asia» / «Дарё»

23 ёшгача бўлган Осиё Кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси словакиялик тенгқурларига имкониятни бой бериб қўйди. Словакия ёшлари 57 ва 80-дақиқаларда киритилган голлар эвазига ғалабани тантана қилди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлари «Antalya Cup—2021» турнири доирасида навбатдаги ўйинларини 27 март куни Украина, 29 март куни эса Қозоғистонга қарши ўтказади.

«Antalya Cup—2021»

1-тур

25 март, пайшанба

Ўзбекистон U-22 — Словакия U-22 0:2

Голлар: 0:1 — 57 Матей Труса, 0:2 — 80 Адам Голян.

Ўзбекистон U-22: Умиджон Эргашев, Дилшоджон Комилов, Иброҳим Йўлдошев, Ҳусниддин Алиқулов, Шоҳмалик Комилов, Абдулазизхон Абдурашидов, Комрон Сайдазимов, Жасурбек Жалолиддинов, Шоҳрух Абдураҳмонов, Акмал Мозговой, Дониёр Абдуманнопов.

Захира: Жасурбек Ёқубов, Жавоҳир Алижонов, Суҳроб Иззатов, Маҳмуджон Қудратуллаев, Авазбек Ўлмасалиев, Владимир Вагин, Бобиржон Асқаров, Бек Абдуллаев, Абдуғани Комилов, Азизхон Исоқов, Шаҳзод Азмиддинов, Анвар Жўраев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати