Фарғона вилоятида божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 450 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларининг мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олди олинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида ўзини йўловчи ташиш билан шуғулланаётган такси ҳайдовчисидек тутган фуқаро С.А. бошқарувидаги Spark автомашинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада автомашина юкхонасининг захира баллони ўрнида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 450 миллион сўмлик 37 дона уяли алоқа воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)