• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Бирламчи бозорда ипотека кредитлари янада мақбуллашди

    Маълумки, 2021 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ 6186-сонли фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, янги тартиб доирасида ва бирламчи уй-жой бозорида ипотека кредитлари ажратилишида бир қатор ўзгариш ва қулайликлар жорий қилинди.

    Хусусан, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ҳам юртдошларимизнинг янги уй-жой харид қилиши учун таклиф этаётган ипотека кредитларининг шартларини фармон талаблари асосида қайта кўриб чиқди. Шу асосда мижозларга қатор қулайликлар тақдим этилмоқда. Жумладан, эндиликда ипотека кредитлари учун қарз олувчи фуқаро талабига кўра, 6 ойлик имтиёзли давр жорий қилинди. Муддат эса ўзгаришсиз қолмоқда, яъни 20 йил!

    Шу кунга қадар ипотека кредитлари учун дастлабки бадал шаҳар жойларда уй-жой қийматининг 20 фоизи, қишлоқ жойларда 10 фоизини ташкил қилган бўлса, эндиликда барча ҳудудлар бўйича бир хил – 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, барча ҳудудларда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун, давлат бюджетидан субсидиялар уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ажратилиши белгиланди. Аввалги тартибга кўра, бу фақат шаҳар ҳудудларда амал қилар эди. Ўз навбатида, кредит бўйича фоизларни қоплаш учун субсидия сақланиб қолинди. Бу эса эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жойларга эга бўлиши учун зарур ва тенг шароит яратиш демакдир.

    Албатта, ипотека кредитини сўндириш, ўз вақтида тўлаб бориш икки тараф учун ҳам тенг манфаатлидир. Шундай экан, тўлов шакли муҳим аҳамиятга эга. Агар шу кунга қадар янги тартиб бўйича таклиф этилаётган ипотека кредитларини сўндириш фақатгина аннуитет усулда амалга оширилган бўлса, эндиликда бунинг дифференциал ёки аннуитет усулида бўлиши қарз олувчининг истагига кўра амалга киритилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ 4701-сонли қарорига мувофиқ Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитлар ажратиш тартиби барча ҳудудларга жорий этилди.

    Бунда, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредити бўйича, дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

    Шу билан бирга, фармонга мувофиқ ажратиладиган ипотека кредитининг максимал миқдори қуйидагича қилиб белгиланди:

    • қишлоқ ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 238,0 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • вилоятларнинг шаҳар ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 309,4 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • Тошкент шаҳрида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 339,15 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.
    Агар харид қилинган уй-жой қиймати ушбу ҳисобланган қийматдан ошиб кетса, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади. Бу борадаги тартиб ўзгаришсиз қолди.

    Ўз навбатида, фармон асосида уй-жой олувчи фуқароларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўловлари ажратилиши бўйича ҳам айрим ўзгаришлар амалга киритилди. Жумладан:

    • субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
    • фуқаролар субсидия олиш учун аризаларни йил давомида топширишлари мумкин;
    • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган санадан бошлаб, 12 ой давомида амал қилади.
    Фармон уй-жой харид қилиш истаги бор, аммо маълум сабабларга кўра имконияти камроқ бўлган оилаларни ҳам қўллаб-қувватлаш борасида қатор енгилликлар ва имкониятлар берди.

    «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ фармон ижросини таъминлаш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, юқорида келтирилган янги қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ипотека кредитларини тақдим этади.

    Энг асосийси, банк ўзи тақдим этаётган ипотека кредитлари учун йиллик фоиз тўловларини оширмаган ҳолда, йиллик 17 фоиз миқдорида сақлаб қолди. Бу эса, айни пайтда бирламчи уй-жой харид қилиш учун таклиф этилаётган ипотека кредитлари орасида энг арзон кўрсаткичдир. Бир сўз билан айтганда, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ипотека кредитлари янада қулай ва осон шартларда таклиф этилмоқда.

    Сиз ҳам имкониятни қўлдан бой берманг!

    «Қишлоқ қурилиш банк» — фаровон ҳаётингиз хизматида.

    Мурожаат учун

    Телефон: +99878 150 93 39

    Веб-сайт: www.qqb.uz

    Telegram: @QQBANK

    Facebook: http://fb.com/official.qqb.uz

    Банк ахборот хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    24.03.2021, 15:00   Изоҳ (0)   33065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Cisco узлуксиз ишлаш учун хизмат шартномаларини тақдим этади

    24.03.2021, 12:00

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлимининг мутахассис ловозимларига танлов эълон қилади

    24.03.2021, 10:30

    Boulevard Business Center 16 та офис жойларини таклиф этади

    24.03.2021, 09:00

    AIKO’нинг юқори сифатли, тўқима боғ мебелларини харид қилинг!

    23.03.2021, 18:00

    «Муқимий» — миллий байрамга муносиб туҳфа!

    23.03.2021, 16:30

    Смартфонлар савдоси бўйича дунёдаги тўртта етакчидан бири — Oppo бренди бозорга янги моделни тақдим этмоқда

    23.03.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.