Сиз ўзингизни ускуна бузилиши ва тармоқнинг ишламай қолишидан фақатгина бундай вазиятларнинг юзага келиши эҳтимолини инобатга олиб, тегишли профилактик чораларни кўриш билангина ҳимоялашингиз мумкин. Cisco сервис хизмат кўрсатиш шартномалари инфратузилмада пайдо бўладиган муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Cisco Smartnet Total Care техник кўмаги шундай фаол хизматлардан бири ҳисобланади.
Cisco Smartnet Total Care хизмат кўрсатиш шартномаси — бу нима?
Ушбу шартноманинг асоси қуйидаги тўртта таркибий қисмдан иборат:
- Cisco TAC техник қўллаб-қувватлаш маркази мутахассисларига кеча-ю кундуз мурожаат қилиш имконияти;
- Cisco.com кенг билимлар базаси, ҳамжамиятлар, манба ва воситалардан интерфаол тарзда фойдалана олиш;
- Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари учун асбоб-ускуналарни кейинги иш кунида, олдиндан алмаштириш;
- iOS операцион тизимининг мунтазам янгиланиши, дастурий таъминотнинг апдейт ва апгрейд қилиниши.
Smartnet Total Care нима учун керак?
Ўзбекистонда Mobiuz уяли алоқа оператори Cisco ечимлари асосида ишлайди. Илгари компанияга кафолат асосида базавий техник кўмак кўрсатилган, Cisco Smartnet Total Care хизмат кўрсатиш шартномаси оператор учун қўшимча имкониятларни очиб берди.
Шартномани имзолашдан олдин, асбоб-ускуналар ишламай қолганда уларни стандарт кафолат асосида алмаштириш учун узоқ вақт, баъзан бир неча ой кутишга тўғри келар эди. Smartnet Total Care хизмат кўрсатиш шартномасига биноан носоз ускуналарни алмаштириш бир неча марта тез бажарилади. Алмаштириш учун асбоб-ускуналар етказиб берувчи томонидан Тошкентдаги Cisco маҳаллий хизмат кўрсатиш омборидан, Next Business Day схемаси бўйича кейинги иш кунида етказиб берилади ва уларнинг узлуксиз, носозликларга чидамли тарзда ишлаши таъминланади.
«Mobiuz уяли алоқа оператори Cisco компаниясига бошқа хизмат кўрсатувчилар билан бир қаторда ускуналарнинг узлуксиз ва носозликларга чидамли тарзда ишлашини таъминловчи, узоқ муддатли ва ишончли шерик деб қарайди. Биз учун абонентларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини мунтазам ошириш муҳим аҳамиятга эга, шу сабабли биз тезкор ва сифатли ёрдам, маслаҳатларни олиш учун ишончли бўлган, тўлиқ хизмат кўрсатиш шартномасини туздик», — дейди Mobiuz компанияси IT инфратузилмасидан фойдаланиш бўлими бошлиғи Рустам Абдульваат.
Шартноманинг муҳим афзаллиги — бу носоз ускунанинг тез алмаштирилиши ҳисобланади. Чунки алоқа оператори фаолиятида ҳатто бир неча дақиқали тўхташлар ҳам ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш харажатлари билан таққослаб бўлмайдиган йўқотишларни келтириб чиқаради. Ускуналарнинг ишдан чиқиши бизнес жараёнларнинг узлуксизлигига таҳдид солувчи жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Оқибатда ўта муҳим маълумотлар йўқотилиши ва компанияга бўлган ишонч пасайиши мумкин.
Тармоқ ускуналарининг доимий қўллаб-қувватлашга муҳтожлигининг яна бир сабаби – бу технология ва дастурий таъминотнинг жуда тез ривожланиши. Самарали ва хавфсиз фаолият юритиш учун операцион тизимлар ва дастурий таъминотнинг эскиришига йўл қўймаслик лозим. Smartnet Total Care хизмати дастурий таъминотни янгилаб туриш ва тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлашга ёрдам беради. Чунки ўз вақтида янгиланган дастурий таъминот бошқа нарсалардан ташқари кибер таҳдидлардан ҳимоя қилади.
Шартномани тузиш
«Биз ҳар йили IT департаменти тармоғида ишлайдиган барча асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш муддатини узайтирамиз. Шу орқали биз Cisco мутахассисларидан нафақат амалий ёрдам, балки керакли маслаҳатларни ҳам олишга эришамиз. Бунинг ёрдамида асбоб-ускуналарнинг ҳаётийлик даври сезиларли даражада узайтирилади, уларнинг узлуксиз ва носозликларга чидамли тарзда ишлаши таъминланади», — дейди Рустам Абдульваат.
Mobiuz компаниясидагилар Mission Critical ва Business Critical тизимлари билан ишлайдиган ускуналар барқарор ва узлуксиз ишлаши кераклигини тушунади. Ушбу масалани етказиб берувчининг ёрдамисиз ҳал қилиш қийин.
Маҳаллий эҳтиёт қисмлар омборининг мавжудлиги асбоб-ускуналар билан ҳалокатли вазиятлар пайдо бўлганда ҳам муаммонинг энг қисқа вақтда ҳал қилинишига бўлган ишончни кучайтиради.
Амалиётда шартномавий ёрдамнинг амал қилиши
Яққол мисоллардан бири – янги NGFW ускуналарининг ишга туширилиши ҳисобланади. Маъмурлар корхона тармоғида уларни созлаш пайтида Cisco билимлар базасидан бир неча марта фойдаланган. Шунингдек, улар керакли ДТ ва прошивкаларни юклаб олган, маслаҳат олиш учун мурожаат қилган, тикетларни очган ва ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари тажрибаларини ўрганган.
«Cisco Smartnet Total Care хизматининг иккита муҳим афзаллиги мавжуд. Биринчиси – ускунани бўнак тарзида алмаштириш. Бунга кейинги иш кунида алмаштириш киради. Иккинчиси эса Smart Call Home функциясини қўллаб-қувватловчи қурилмаларга мўлжалланган олдини олиш диагностикаси ва огоҳлантиришларни бир онда узатиш ҳисобланади.
Ушбу афзалликлар маъмурлар ва тармоқ муҳандислари учун бир хил такрорланувчи вазифалардан халос этувчи қулай жиҳат ҳисобланади. Масалан, хизмат кўрсатиш кейсларини очишга, носоз ускуналарни қабул қилиш ва топшириш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштиришга ва ҳоказоларга ҳожат қолмайди. Бу асосий ресурсни, яъни вақтни тежайди», — дея тушунтирди Рустам Абдульваат.
Cisco компанияси Smartnet Total Care хизмат кўрсатиш шартномаси ҳақида
Пандемия пайтида масофадан туриб, интернет орқали ишлайдиган одамларнинг сони кескин ошди. Кўпгина одамлар учун серверлар, иловалар ва офис алоқа воситаларидан масофавий фойдалана олувчи иш жойларини тўлақонли ташкил этиш зарурати туғилди.
Шу билан бирга каналлар ва телекоммуникация ускуналарига тушадиган юклама кўпайди. Бу муқаррар равишда алоқа сифатига талабларни ва ускуналарнинг узлуксиз ишлаш зарурлигини оширди. Ўзбекистонда сервис хизматлари долзарб ва харидоргир бўлганлиги сабабли уларга талаб ўсиб бормоқда.
Cisco учун мижозларнинг асбоб-ускуналарини ўз вақтида хизмат кўрсатиш шартномаси билан қамраб олиш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ҳолда сотувчи нафақат юқори сифатли асбоб-ускуналарни етказиб бера олади, балки янада самарали ёрдам ҳам кўрсата олади.
Компаниянинг эътибори ушбу хизматни янада фаол силжитишга ҳамда буюртмачилар ва шериклар учун махсус садоқат дастурларини ишлаб чиқишга қаратилган.
Cisco шунингдек, премиум хизматларни ривожлантиришга катта эътибор беради. Хусусан, ташкилот буюртмачининг етказиб берувчи тармоғини қўллаб-қувватлайдиган комплекс ечим бўлган — Solution Support хизматига ва инновацион SX (Customer Experiyence) портфолиосига сармоя киритмоқда. 2020 йил сентябрь ойида Success Track хизматининг бозорга чиқарилиши энг муҳим воқеага айланди. Ушбу хизмат буюртмачининг инфратузилмасига янада тез интеграциялашиш ва Cisco’нинг дастурий ечимларини жорий қилиш мақсадида ресурслар ва воситаларни тақдим этади.
Қўшимча маълумотни Ўзбекистондаги Cisco вакилидан олиш мумкин:
Наргиза Кушакова nkushako@cisco.com
Веб-сайт: Cisco.com
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)