Архитектура иншоотлари билан шуғулланувчи АBIBOО студияси Марсдаги биринчи шаҳарнинг режасини тақдим этди. Мегаполис макетининг видеосини компания ўзининг сайтига жойлаштирган, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Instagram / АBIBOО

Ньюва номини олган шаҳарни Марсда 2054 йилдан 2100 йилга қадар қуриш режалаштирилган. У Темпа Менса тоғи яқинида жойлашади. Маҳаллий аҳоли уйлари кескин қияликка эга қояга қурилади. Бу уларни радиация ва тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурларидан ҳимоялайди.

Фото: Instagram / АBIBOО

Марс шаҳри лифт билан бирлаштирилган макробинолардан қурилади. Шунингдек, мегаполисда поездлар ва автобуслардан иборат транспорт тизимини йўлга қўйиш режа қилинган.

Омборлар Месе деб номланувчи жарлик ёқасига қурилади, чунки у ерга қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушади. Шаҳар туманлари яқинидаги Водийдан ҳайвонлар фермаси ўрин олади.

Одамлар у ерда гўштни анча кам истеъмол қилиши тахмин қилинмоқда.

Марсдаги шаҳар аҳолиси учун қоя ости маданий ҳордиқ чиқариш масканига айланади. Бундан ташқари, Марс Ер билан боғланади: ҳар 26 ойда 300 минг долларга (чипта нархи) одамлар ортга қайтиши мумкин.

Аввалроқ Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берганди.

Фото: Instagram / АBIBOО

Фото: Instagram / АBIBOО

Фото: Instagram / АBIBOО