Шарқнинг қиз ва аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборадиган, нафақат гўзаллик, балки молиявий мустақиллик борасида бошқаларга ўрнак бўла олиши мумкин бўлган миллионлаб аудиторияга эга блогерлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ҳуда Каттан (@hudabeauty)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Ҳуда Яқин шарқдаги энг машҳур бюти-блогерлардан бири ҳисобланади. Замонавий услубда кийинадиган ва деярли 48 миллион обуначига эга блогер нафақат визажистлик, балки шахсий бизнесини ривожлантириш билан ҳам шуғулланади. У томонидан асос солинган Huda Beauty косметик бренди бутун дунёдаги қиз ва аёллар ўртасида машҳур саналади.

Риан (@riannemua)

Риан Сиднейда яшашига қарамай, шарқона анъаналарни унутмаган. У 2017 йилда YouTube канали очган ва унда юз учун фойдали ниқоблар рецепти билан бўлишган. Бугунги кунда 500 мингдан ортиқ кузатувчиси бўлган блогер бошқа юлдузлар билан ҳамкорлик қилади ва мукаммал макияж сирлари билан мунтазам равишда бўлишиб келади.

Сабина Ҳаннан (@sabinahannan)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Келиб чиқиши бангладешлик бўлган Сабина Лондонда туғилиб, вояга етган. Болалар боғчасида энага сифатида фаолият олиб борган қиз 2015 йилдан Instagram’да блог юрита бошлаган. Бир неча ойда аудиторияси 500 мингтага кўпайганидан кейин қиз энагаликни ташлаб, мода ва make up билан профессионал тарзда шуғуллана бошлаган. Бугунги кунда Сабина Британия мода оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири саналади.

Нура Афиа (@nuralailalov)

Америкалик қиз блогерлик фаолиятини бундан 6 йил аввал бошлаган. У вақтда Нура Instagram’да make up дарслари билан бўлишган деярли ягона мусулмон қиз бўлган. Бугунги кунда унинг 300 мингдан ортиқ одам кузатади.

Зоҳра Лаҳиб (@zohralahib)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Афғонистонлик Зоҳра блогини инглиз тилида юритади. Унинг Instagram саҳифасида рўмолни қандай ўрашдан тортиб, терини кундалик парвариш қилиш ва бошқа бир қанча маълумотларга эга бўлиш мумкин. TikTok саҳифасида эса бўянишни ўргатадиган видеолардан ташқари, дўстлари билан кулгили вайнлари ҳамда қизиқарли воқеаларни кўриш мумкин.

Далал ал-Доуб (@dalalid)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Кувайтлик Далалнинг Instagram саҳифаси ва YouTube каналида Шарқона моданинг энг янги тенденцияларини кузатиш мумкин. Блог араб тилида юритилишига қарамай, қўлланмани тушуниш қийинчилик келтириб чиқармайди.

Руҳена Бегум (@ruhenaxbegum)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Келиб чиқиши ҳиндистонлик, айни вақтда Лондонда яшайдиган Руҳенани 142 минг обуначи кузатади. 22 яшар оила қуришга улгурган қизнинг шахсий бизнеси ҳам йўқ эмас. Make up’дан ташқари Бегум блогида ҳаётий иқтибослар, ҳиндча урф-одатлар, оиласидан узоқдаги янги ҳаёт қандай бўлиши ҳақидаги фикрлари билан ҳам бўлишиб туради.

Ҳабиба Да Сильва (@lifelongpercussion)

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day

Фото: Woman’s Day.

Келиб чиқиши Ливан ва Бразилияга бориб тақаладиган қиз, бугунги кунда Британияда яшайди. Макияж борасида тенденциялардан кўра табиийдек кўринадиган нюд услубини афзал биладиган қизнинг каналида, нафақат гўзалликка оид маслаҳатлар, балки шеър ва фалсафий фикр-мулоҳазаларга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.