Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Юрак хуружи кузатилган беморларнинг учдан бир қисми кўкрак қафасидаги оғриқдан шикоят қилади. Шунга қарамасдан бундай оғриқ бошқа, аммо хавф даражасидан юрак хуружидан кам бўлмаган касалликларга ҳам хос саналади.

Фото: Freepik

Фото: Freepik

Жиғилдон қайнаши

Айрим вақтларда жиғилдон қайнаши юрак хуружи симптомларига ўхшаб кетгани туфайли уларни адаштириб юбориш мумкин. Аммо шунга қарамасдан бу хавфли юрак касалликларининг аломати бўлиши ҳам мумкин. Шу сабаб ҳам ловуллаш кўкрак соҳасида тўсатдан пайдо бўладиган бўлса ва бу овқат истеъмоли ҳамда ҳазм аъзолари билан боғлиқ бўлмаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни унутманг.

Боғлайдиган темиратки

Кўкрак соҳасида пайдо бўладиган оғриқнинг яна бир сабаби инфексион касаллик, яъни Varicella Zoster келтириб чиқарадиган боғлайдиган темиратки бўлиши мумкин. Одатда, ушбу касаллик тошмалар билан намоён бўлади, лекин айрим ҳолларда кўзга ташланмаслиги ва билинмаслиги мумкин. Аммо оғриқ қовурға бўйлаб тарқаладиган бўлса, бу юрак касаллигидан далолат беради.

Панкреатит

Ошқозон ости бези яллиғланиши касаллигида оғриқ, асосан, қорин баъзан эса кўкрак соҳасида, юрак хуружини эсга соладиган тарзда ҳам кузатилади. Қандай касаллик бўлган тақдирда ҳам шифокор кўригига боришни ортга сурмаган маъқул.

Костохондрит

Қовурғаларни кўкрак билан бириктириб турувчи тоғайнинг яллиғланиши тўсатдан пайдо бўладиган, айниқса, нафас олганда кучаядиган оғриқ билан кечиши ҳам мумкин. Оғриқнинг сабаби костохондрит ёки йўқлигини билиш учун бош тепасига кўтариш керак. Агар муаммо юракда бўладиган бўлса, оғриқ интенсивлиги ўзгармайди, тоғайда бўлса, камайиши мумкин.

Пневмония

Юрак хуружи пневмония асорати бўлиши ёки ўпкалар яллиғланиши инфарктни эсга соладиган симптомлар билан кечиши мумкин. Ўпкага йиғилган суюқлик юрак хуружи сингари кўкрак соҳасида оғриқ келтириб чиқаради. Нима бўлган тақдирда ҳам шифокорга мурожаат қилишни ортга қолдирмаслик керак.

Ошқозон яраси

Исталган ҳазм аъзолари кўкрак соҳасидаги оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Аммо сизга ошқозон яраси ташхиси қўйиладиган бўлса, оғриқ шу билан боғлиқлиги эҳтимоли катта. Шу сабаб ҳам зудлик билан мутахассисга мурожаат қилинг.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган