Футбол бўйича Англия Кубогининг чорак финалида «Челси» 21 март, якшанба куни «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Оливер Норвуд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва лондонликлар ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ўйин якунланиши арафасида Ҳаким Зиёш мезбонларнинг иккинчи тўпини киритган ҳолда баҳсга нуқта қўйди.
Бу ғалабадан кейин «Челси» Англия Кубоги ярим финалига чиқди. Аввалроқ «Манчестер Сити» ва «Саутҳэмптон» ярим финал йўлланмасига эга бўлганди. Яна бир йўлланма «Лестер» — «Манчестер Юнайтед» учрашувида ўйналади.
Англия Кубоги
¼ финал баҳси
21 март, якшанба
«Челси» — «Шеффилд Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 – 24, автогол Норвуд, 2:0 – 90+2 Зиёш.«Челси»: Аррисабалага, Эмерсон, Чилуэлл, Кристенсен (Аспиликуэта, 63), Зума, Ковачич, Маунт, Гилмор (Зиёш, 72), Пулишич (Канте, 83), Ҳадсон-Одои (Ҳаверц, 72), Жиру (Жеймс, 63).
«Шеффилд Юнайтед»: Рэмсдейл, Стивенс, Болдок, Жагелка, Богл, Флек, Осборн, Ландстрём, Норвуд (Брюстер, 79), Макберни (Берк, 75), Макголдрик.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)