«Манчестер Сити» Англия Кубоги чорак финали доирасида кечган «Эвертон»га қарши 20 март кунги ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Пеп Гвардиола қўл остидаги жамоа сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 17 тага етказиб олди — 15 ғалаба, 2 дуранг. Бу клуб рекорди ҳисобланади. Аввалги энг яхши натижа 1999 йилда қайд этилганди.
«Шаҳарликлар» сўнгги бор 2020 йилнинг 21 ноябрида «Тоттенҳэм»га қарши кечган сафар ўйинида мағлуб бўлганди.
«Манчестер Сити» кейинги сафар ўйинини 3 апрель куни АПЛ доирасида «Лестер»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)