«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида кечган «Боруссия М»га қарши 16 март кунги ўйинда (2:0) ғалаба қозонди.
Бу «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола учун Чемпионлар Лигасидаги 82-ғалаба бўлди. Гвардиола бу борада «Тоттенҳэм» устози Жозе Моуриньони ортда қолдириб, тўртинчи ўринда бормоқда.
ЕЧЛда ғалаба қозониш бўйича каталониялик мутахассисдан фақат Алекс Фергюсон (102), Карло Анчелотти (89) ва Арсен Венгер (86) олдинда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)