Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида «Андижон» 16 март, сешанба куни «Сурхон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Дониёр Исмоилов жарима зарбасидан чиройли гол урган ҳолда мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Шу тариқа биринчи турда мағлубиятга учраган «Андижон» мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
«Андижон» кейинги турда «Бунёдкор» билан ўйнайди, «Сурхон» эса «Қўқон-1912»ни қабул қилади.
Суперлига
2-тур баҳси
16 март, сешанба
«Андижон» — «Сурхон» 1:0
Гол: 1:0 – 14 Исмоилов.«Андижон»: Низомиддин Зиёвутдинов, Эдгар Бернҳардт (Муҳаммад Исаев, 59), Усмонали Исмоналиев, Мартин Боаки, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Исмоилов (Камрон Сайдазимов, 70), Абдуғани Камолов, Суннатилло Ҳамиджонов (Иброҳим Отахонов, 46), Дониёр Абдуманнопов, Пламен Димов, Диёр Раҳимқулов.
«Сурхон»: Акром Хўжаев, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Ислом Тошпўлатов (Низомжон Норов, 77), Мурод Бобожонов, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубаня, Ҳусниддин Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов (Жасур Холтўраев, 52), Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров.
Огоҳлантиришлар: Боаки (26), Ғофуров (60), Бобожонов (71), Отахонов (84).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)